RU

Последние новости

08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  2 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  1 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  9 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  9 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1

Ғайрат Ҳасанов Фарғона футбол академиясида иш бошлади Новости

Ғайрат Ҳасанов Фарғона футбол академиясида иш бошлади

Ўз даврининг машҳур посбони Ғайрат Ҳасановни барчангиз яхши танийсиз албатта. Сайтимиз мухбири собиқ посбон билан боғланиб, интервью ташкил этди.

- Салом Ғайрат ака! Сизни айни дамда Фарғона футбол академиясида фаолият олиб бораётганлигингиз ҳақида эшитдик. Шу ҳақида маълумот берсангиз...
- Ҳа бу тўғри. Ҳозирда чиндан ҳам 6 ойдан буён Фарғона футбол академиясида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритмоқдаман.

- Барчамиз учун қизиқ савол. Ғайрат Ҳасановнинг биринчи мураббийи ким бўлган?

- Биринчи мураббийим Алишер Сулаймонов бўлган. Футбол сир-асрорларини дастлаб Алишер акадан ўрганганман.

- Футболчилик фаолиятингиз давомида қайси жамоалар сафида ўйнагансиз?

- Футболчилик фаолиятим давомида "Тўқимачи", "Қува", "Цементчи", "Хоразм", "Андижон", “Насаф", "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" жамоаси сафида ҳаракат қилганман.

- Жорий мавсум аввалида сизни “Ифтихор" жамоасида мураббий сифатида кўргандик. Лекин негадир бу жамоадаги фаолиятингиз узоққа чўзилмади...

- Биласизми, мен ҳар доим ўз олдимга фақат юқори мақсадларни қўяман, шунга интиламан ва ҳаракат қиламан. "Ифтихор" нинг келажак учун режалари менга ёқмади ва жамоа билан дўстона хайрлашдик.

- Мухлисларингизга тилакларингиз...

- Мухлислик маданияти борасида ўзбек футбол ихлосмандларига етадигани йўқ. Фарғоналик мухлислар эса мен учун ҳамиша биринчи рақамли бўлиб қоладилар.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика