RU

Последние новости

19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  1 19:12АПЛ. Якуний 10та ўйиннинг асосий таркиблари маълум, бугун чемпион номи аниқ бўлади  5 19:00Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  27 18:59Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2 (матнли трансляция)  6 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  7 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10

Гарет Саутгейт: "Биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди" Новости

Гарет Саутгейт: "Биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди"

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт яқинлашиб келаётган Евро-2020 чорак финалида Украинага қарши ўйиндан кутаётган тахминлари билан ўртоқлашди.

"Менимча, Германия билан ўйин жуда ҳаяжонли тарзда ўтди, ўйин қизиқарли бўлди, аммо учрашув якунланиши биланоқ, ечиниш хонасида футболчилар чорак финалга тайёргарлик ҳақида гаплашишди. Шунинг учун биз тезда кейинги ўйин масаласига аҳамият бера бошладик.

Ўйлашимча, психологик жиҳатдан тайёр бўлиш жуда муҳим, бизда кучли таркиб бор. "Уэмбли"да ўйнамаслигимиз биз учун фойдали бўлиши ҳам мумкин, атиги уч кун дам олиб, "Уэмбли"да Германияга қарши ўйинни такрорлаш машаққатли бўларди.

Энди бизни бошқа синов кутиб турибди. Биз стадионда инглиз ишқибозлари кам бўладиган жойга сафар қилишимиз ва яхши ўйин намойиш этадиган жамоага қарши ўйнашимиз керак. Жамоамизнинг хатти-ҳаракати, кучини намойиш эта олиши ҳамда диққат-эътиборли бўла олиши биринчи ўринда туради.

Украина ҳақида яна нимадир дейиш қийин, чунки иккала жамоа ҳам рақиб қандай қилиб турли хил схемалардан фойдаланаётганини кўрмоқда. Нимчорак финалда Украина ҳам учта марказий ҳимоячи билан ўйнади. Украиналиклар шведлар билан яхши натижага эришди ва гуруҳ босқичида қўлланган схемани ўзгартиришлари мумкин. Шунинг учун биз барча вазиятларга тайёр бўлишимиз керак. Аммо асосий эътибор ўзимиз намойиш этадиган ўйинга қаратилиши керак.

Биз Украина яхши жамоа эканлигини биламиз. Шевченконинг иши менда катта таассурот қолдирди. Кузда улар Миллатлар Лигасида нохуш натижаларни қайд этди, аммо улар Еврода иштирок этишнинг уддасидан чиқишди.

Сешанба куни биз муҳим чўққини забт этдик, аммо бу биз кўтарилишни истаган Эверест эмасди. Энди биз ушбу нуқтадан янада юқорига чиқишни давом эттирмоқчимиз" — дейди Саутгейт.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика