RU

Последние новости

15:18Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро". Асосий таркиблар маълум  0 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  0 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  4 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  17 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8

Ғарбий Осиё Чемпионати. Фаластин 2-турни ўтказди, Ливан эса Сурия билан ўйнади Новости

Ғарбий Осиё Чемпионати. Фаластин 2-турни ўтказди, Ливан эса Сурия билан ўйнади

Ироқда IX Ғарбий Осиё Чемпионати бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Кеча, Фаластин терма жамоаси мезбонларга қарши тўқнаш келиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Фаластинликлар ярим ҳимоячиси Ислом Батран иккинчи дақиқада белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, ироқликлар Муҳаннад Абдулраҳим ҳамда Ҳусайн Алининг голлари эвазига мувозанатни ўз томонларига оғдиришди. Нуриддин Улд Али шогирдлари мусобақа доирасидаги илк баҳсда Яманни таслим (1:0) этишганди. Ироқ эса очилиш учрашувида Ливанни минимал ҳисобда (1:0) енганди.

Бугун, Ливан 2-тур доирасида Сурияга қарши тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ливан сафида голларни Нодир Матар ва Мони урган бўлса, рақиб ярим ҳимоячиси Аҳмад ал-Дуни эса жавоб тўпини киритди. 

Эртага,  «B» квартетидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Иордания термаси Баҳрайнга қарши тўқнаш келса, Саудия Арабистон эса Қувайт билан ўйнайди.

Умуман гуруҳ босқичи 11 август куни ўз якунига етади. Гуруҳларда пешқадамликни қўлга киритган терма жамоалар турнир ғолиблиги учун ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушишади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика