RU

Последние новости

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

"Ганновер" ҳимоячиси Антон Вальдемар: "Ўзбекистонда туғилганман" (интервью) Новости

"Ганновер" ҳимоячиси Антон Вальдемар: "Ўзбекистонда туғилганман" (интервью)

Германия бундеслигасида иштирок этаётган "Ганновер" ҳимоячиси Вальдемар Антон Ўзбекистонда туғилгани ҳақида сайтимизда хабар берган эдик.

21 ёшли Антон ёшлигидан "Ганновер" клуби тизимида ўйнаб келмоқда. У 2015/16 йилги мавсум охиридан жамоа асосий таркиби киришни бошлади. У жамоа билан бирга Бундеслигага қайтди ва айни пайтда мусобақа жадвали ўртасида бормоқда. Антон – таянч ярим ҳимоячиси, аммо сўнгги пайтларда жароҳат олган Фелипенинг ўрнида марказий ҳимояда ўйнамоқда.

– 2017 йил ҳозирга қадар бўлган фаолиятингизда энг яхши йилми?


– Албатта! Биз "Ганновер" билан Бундеслигага қайтдик, кейин Германия ёшлар терма жамоаси сафида ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатида ғолиб бўлдим. Ҳиссиётлар ажойиб, албатта.

– Transfermarkt нашри хабарига кўра, ярим йил ичида 4 миллиондан 6,5 миллион еврогача кўтарилди. Сиз клубда энг қиммат учинчи футболчи ҳисобланасиз.


– Барча дўстларим менга буни кўрсатишди. Аммо ўзим бу сайтга кирмайман ва бу борада бош қотирмайман.

– Бундеслигада қайси ҳужумчига қарши ўйнаш оғир бўлди?


– Левандовски, албатта. У жуда ақлли футболчи. Қайси томонга очилишини билиб бўлмайди.


– Бундеслигада ўз позициянгиздаги қайси футболчига тенглашишни хоҳлайсиз?


– Кўпроқ Хуммельсни кузатман. Аммо менда кумир йўқ.

– Ҳозир "Бавария" қолган клублардан анча кучли, чемпионатда интрига йўқ. Бундеслига инқироздами?


– Биринчи ўринда, бизнинг лигада ютиб бўлмайдиган жамоа йўқ деб ўйлайман. "Бавария" жаҳон даражасидаги юлдузларга эга. Аммо омад келса уларни ҳам мағлуб этса бўлади. "Ганновер" ҳам бунга қодир деб ўйлайман.

– Никлас Кифер – бу инсонни танийсизми?


– Ҳа, эшитганман. Теннисчи, Ганноверда яшайди. Бир неча йил олдин у жаҳоннинг энг кучли теннисчиси эди, у бизнинг клуб мухлиси. Ўйинларга келиб туради.

– У сизни клубдаги энг яхши деб атади ва Мертезакернинг ёшлигига қиёслади.


– Ҳа дўстларим буни ҳам кўрсатишганди. Жуда хурсандман, аммо ҳали анча ёшман.


– Яна у профессионал футболчилар теннисчиларга қараганда кампроқ машғулот ўтказишларини айтганди.


– (кулади) Бунисини билмадим. Ҳамма ўзи учун қанач машғулот ўтказишини ҳал қилиши лозим. Теннис умуман бошқа спорт тури.

– Сизнинг келиб чиқишингизни ҳақиқий детективга қиёслаш мумкин – немис википедиясида сизни Германияда, Энгенда туғилган деб ёзишган. Рус википедиясида – Ўзбекистонда, Олмалиқда туғилганингиз қайд этилган.


– Нима учун бундайлигини билмайман. Мен Ўзбекистонда туғилганман. Мен 2 ёшлигимда оилам Германияга кўчиб кетган.

– Нима учун?


– Ўша йиллар Ўзбекистондаги вазият бошқачароқ эди. Ўшанда бобом Германияга бориб келиб барчамизни ўша ерга кетишга кўндирганди.

– Вальдемар Антон иккита исмга ўхшаб кетади...


– Баъзи дўстларим мени Вальди деб чақиришади, бошқалар Вова дейишади (Вальдемар Bild нашрига берган интервьюси чоғида ота-онаси унга Владимир деб исм қўйишганини, аммо немислар ҳужжатга ўзларига яқин бўлган Вальдемар исмини ёзишган). Умуман олганда менинг иккита фамилиям бор: Антон (онамнинг фамилияси) ва Рипцов (отамнинг фамилияси). Германияда фақат онамнинг фамилиясини ёзишган – менимча анча осонлиги учун бўлса керак.


– Оилада рус тилида гаплашасизларми?


– Ҳа, фақат рус тилида гаплашамиз. Оилада бўлганимда фақат русча ўйлайман. Жамоада бўлганимда эса тўлиқ немисчага ўтаман.

– Россияда қариндошларингиз борми?

– Ҳа, биз Германияга кўчиб кетганимиздан сўнг бувам ва бобом Россияга кўчиб кетишганди. Екатеринбургда онамнинг қариндошлари яшашади, Новоуральскда – отамнинг. Уларга Екатеринбургдан уй олиб беришни орзу қиламан, шунда бирга кўришиб туришарди. Бундан ташқари уларни кўриб кетиш ҳам қулай бўларди. Бир неча бор Уралда бўлганман.

– Екатеринбургда уй 50 минг евро туради. Бу Бундеслига футболчиси учун оғирми?


– Шундай деймиз – бу мен ўз олдимга қўйган мақсадлардан бири.

– Ганноверда рус дўстларингиз кўпми?


– Русча гапирадиган танишларим кўп. Бу ерда миллатларнинг фарқи йўқ – украинлар, қозоқлар, руслар. Барча бир хил гапиради.

– Бундеслигада ўйнайдиган рус тилида гаплашадиган футболчилар билан суҳбатлашиб турасизми?

– Приб билан гаплашиб тураман. Рауш? У "Ганновер"да ўйнаганида мен жуда ёш эдим. Шахсан таниш эмасмиз.


– Рауш сизни Россия терма жамоасига олишни маслаҳат берганди. Россия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида ўйнармидингиз?


– Ҳа? Ажойиб! Аммо ҳозирга қадар ҳеч ким бу борада менга мурожаат қилмади. Бундан ташқари Россия паспорти йўқ.

– Қизиқ. Transfermarkt сайтида сизда рус ва немис фуқаролиги борлиги ёзилган.


– Ҳа, шундай вазият Эдгар Прибда ҳам бўлган. У якунда Россия паспортини олдими ёки йўқми билмайман. Мен Россия фуқаролигини олишни истардим, аммо ҳеч ким мурожаат қилмади.

– Агар Россияни танласангиз, Германия терма жамоаси билан хайрлашишга тўғри келади.


– Ҳозир айтганимдек Россиядан ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ. Таклиф бўлмагунига қадар бу ҳақда бош қотирмайман. Россияда қариндошларим йўқ. Ҳарқандай ҳолада агар таклиф бўлса ўйлаб кўраман. Аммо ҳали вақтли. Таклиф бўлса юрагимга қулоқ соламан ва тўғри қарор қабул қиламан.


– Россиядаги етакчи футболчилар йилига 1,5-2 млн евро маош олишади. Агар эртага "Зенит" сизга шартнома таклиф қилса рози бўласизми?

– Пулларга умуман қарамайман. Менга шароитлар, жамоанинг мақсади, клубдагиларнинг муомаласи муҳим. Пуллар бу рўйхатда энг охирги ўринда.

– Россия Германияга қарши ўйнаса кимга мухлислик қиласиз?

– Қийин савол – жавоб беришим қийин. Агар Россия масалан Испанияга қарши ўйнаса, аниқ Россияга мухлислик қилардим.

– Агар ЖЧ-2018га футболчи сифатида келиш насиб қилмаса томошабин бўлиб келиш режада борми?

– Албатта. Яна бир бор Екатеринбургга бориб келаман.


Eurosport.ru сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржима қилди

Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика