Гана телевиденияси Хитой чемпионати трансляция ҳуқуқини сотиб олади
08 авг 2016 13:06
Новости
Гана телевиденияси Хитой чемпионати трансляция ҳуқуқини сотиб олади
Гана трансляция компанияси (Ghana Broadcasting Company - GBC) яқин келажакда Хитой Супер лигаси ўйинларини Гана миллий телевиденияси (GTV) орқали кўрсатишини эълон қилди.
GTV телеканали А Серия ва Бундеслиганинг танланган учрашувларини ҳам эфирга узатади.
"Ганаликлар чиройли футбол мухлиси ҳисобланади" - дейилади GTV баёнотида.
Маълумотларга кўра, жуда кўплаб ганаликлар Хитой Супер лигасида тўп тепаётган Гана терма жамоаси сардори Асамоа Гьян ўйинига қизиқиш билдиришади. Гьян айни дамда "Шанхай SIPG" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Элатиб ўтамиз, Хитой Суперлигасида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 футболчиси (Анзур Исмоилов, Егор Кримец ва Игорь Сергеев) тўп тепади.
Комментарии