RU

Последние новости

22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  5 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  3 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  40 21:03Абдувоҳид Неъматов: "Жамоамиз очко олишида ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим, аммо бу насиб қилмади"  30 20:43Париж-2024. Аргентина Марокашга қарши 90+16-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  12 20:28Расмус Хойлунд янги мавсумда Марсьялдан бўшаб қолган рақамда ўйнайди  0 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  373 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  3 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6

"Галактикос"нинг қайтиши. "Реал" янги супер таркиб тўпламоқчи Новости

"Галактикос"нинг қайтиши. "Реал" янги супер таркиб тўпламоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ҳукмронлигининг 20 йиллигини янги супер таркиб яратиш билан "ювиш" ниятида.

Тарихдаги учинчи "галактикос" ҳужум чизиғида Холанд ва Мбаппеси бўлиб, 2022 йил ушбу таркиб тўлиқ жамланиши керак. Переснинг орзулари бу сафар ҳам амалга ошармикин?


Буюк режалар

Эрлинг Холанд — "Реал"нинг бугунги кундаги асосий трансфер мақсади. Переснинг режаларига биноан, клуб норвегияликни шу йилнинг ўзида қўлга киритиши керак. Форварднинг "Боруссия" билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган, лекин германиялик клуб харидор кимлигига қараб, ҳужумчини 75 миллион евро товон пулига ҳам сотиб юборишга рози бўлиши мумкин. Ўша танланганлар қаторига "Реал" ҳам киради. "Мадрид" ҳозирги ҳолатда ҳам бундай трансферга қодир, аммо Дортмунд молиявий қийинчиликлар даврида бу суммадан воз кечиши осон бўлмайди.

Аммо ушбу трансферга 19 ёшли ҳужумчининг агенти тўсиқ сифатида гавдаланиши мумкин. Мино Райола аввал бошидан норвегиялик Дортмундда камида яна бир йил қолишини маълум қилганди. Яқинда эса испан ОАВ хабарларига кўра, "Реал"ни очиқчасига Холанд трансфери амалга оширилса, ўзи учун тўланиши керак бўлган товон пуллари билан қўрқитди, Райоланинг иштаҳаси бир марта Холандни "Манчестер Юнайтед"га ўтишини чеклаб қўйганди, энди "Реал Мадрид"га трансферни кечикишига сабаб бўлиши мумкин.

Мбаппенинг харидини эса "Реал" 2021 йилга мўлжаллаган, лекин клубга бу трансферни амалга ошириш унданда қийин бўлади. ПСЖ ўз ҳужумчисини рақобатчиларга сотиш ниятида эмас, камида шартнома муддати якуни 2022 йилга қадар. Париж клуби Килианни сотгандан текинга қўйворишни маъқул кўрмоқда. Улар учун пул муҳим эмас. Шундай бўлса ҳам, клубдагилар нима қилиб бўлса-да, янги шартнома имзолаш ниятида. Буни клубнинг эгаси истамоқда ва керак бўлса, 21 ёшли футболчининг маошини сезиларли равишда оширишга ҳам тайёр.

Амирнинг истаги — Мбаппе трансфери учун охирги тўсиқ ҳам эмас. ПСЖ уни сотишга рози бўлишини жуда қийинлаштирувчи яна бир омил бу бошқа бир етакчи Неймар клубни тарк этиши бўлиши мумкин. Бразилиялик шу кетишда эртами-кечми Парижни тарк этади. Агар кетидан Мбаппе ҳам клубдан кетса (у ёқда Кавани ҳам кетмоқчи) французлар ҳужумидан ҳеч нима қолмайди. Масаланинг яна бир томони "Реал" қолган трансферлардан ташқари, Мбаппе учун 170-200 млн евро беришга тайёр, экспертлар эса ушбу трансферни 300 млнга баҳолашмоқда.


Ёшларга қаратилган эътибор

Янги "галактикос"нинг яна бир аъзоси бошқа бир норвегиялик — Мартин Эдегор бўлиши керак. Футболчи "Реал"га тегишли, лекин ижарада "Сосьедад"да ўйнамоқда. "Мадрид" футболчини 2015 йил 16 ёшлигида харид қилган ва кўплаб танқидларга сабаб бўлганди. "Сосьедад" таркибида Эдегор билан охирги ўн йилликдаги энг яхши натижаларидан бирини қайд этмоқда: танаффусдан аввал жамоа 4-ўринда бораётганди ва Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун "Севилья" ва "Атлетико" билан ростмана талашаётганди. 21 ёшли ярим ҳимоячи жамоасининг етакчисига айлана олди ҳамда мавсум давомида рейтинг баллари бўйича энг яхши кўрсаткич қайд этди.

"Реал"нинг яна бир умиди — ёш бразилиялик Винисиус. Футболчи бундан икки йил олдин Мадридга кўчиб ўтганди. 19 ёшли футболчи асосий жамоа таркибида 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда, аммо ҳали ўз устида кўп ва хўп ишлаши керак. 

Ла Лигада икки мавсум давомида бразилиялик 4 а гол урди ва 1 голли узатма берди — табиийки асосий таркибдан ҳали муқим жой эгаллай билмади. Аммо Зидан ҳам, клуб раҳбарияти ҳам футболчи салоҳиятига ишонишади.


Биринчи уриниш ўхшамагандек...

"Реал"нинг ҳужум чизиғидаги охирги йирик трансфери Лука Йович бўлди ва ушбу трансферни ҳозирча омадли деб бўлмайди. 22 ёшли сербни ўтган ёзда "Айнтрахт"дан 60 млн евро эвазига сотиб олинди. Ўтган вақт давомида у жамоада ўз ўрнини топиб кета олмагандек. Чемпионатда ўзини кўрсатиш учун қулай имкониятларга эга бўлди, лекин ўйинчи улардан фойдалана олмади: 15 ўйинда сербиялик бор йўғи 2та гол урди — марказий ҳужумчи учун мақтанарли натижа эмас. Қирол Кубоги ва Чемпионлар Лигасида Йович кўрсаткичлари унданда даҳшат — 0 гол, 0 голли узатма!

"Реал"ни Родриго борасидаги режалари ҳам ҳозирча ўзини оқлагани йўқ. 2019 йил футболчи "Реал Мадрид"га Бразилиядан худди Винисиус каби 45 млн евро эвазига кўчиб ўтди ва у ҳам ҳозирча тажрибалироқ акалари соясидан чиқа олганича йўқ. Бу мавсум 19 ёшли футболчи асосий таркибда Йовичдан кўра икки баробар кўпроқ майдонга тушди, лекин икки боргина ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Аммо Чемпионлар Лигаси Родриго скаутлар хато қилмаганини исботлаб қўйди: "Галатасарай"га қарши ўйинда ёш футболчи хет-трик қайд этди. Еврокубокнинг 4 ўйинида 4та гол урди ва 2 голли узатма етказиб берди.


Авлодлар алмашинуви

Ҳужум чизиғидаги янгилаш ишларини "Реал" бир неча йиллардан буён давом эттирмоқда. Раҳбарият ҳамон Роналдуга ўринбосар топиш илинжида. 2022 йилга келиб Бензема–Роналду–Бэйл триоси бутунлай тарихда қолиши мумкин: француз 35 ёшга тўлади, уэльслик тўлиқлигича гольфга ўтиб кетади ёки клубдан кетади. Охирги икки йилда "Мадрид" айниқса тўпурар марказий ҳужумчига муҳтож. Шу сабабли ҳам "Қироллик клуби" учун асосий мақсад Холанд. У Бундеслигада 14 учрашувда 16та гол урди. Шу каби гапни Мбаппе ҳақида ҳам айтиш мумкин. Лига 1  энг яхши тўпурари: 20 ўйинда 18та гол урди.

Ярим ҳимояда ҳам ўзгаришлар вақти келди. 34 ёшли Лука Модрич асосий таркибдаги жойини йўқотиб бормоқда. 2022 йилга келиб у ҳам бутсасини "михга илиши" мумкин. 30 ёшли Тони Кроос ҳам вақт ўтиши билан ёшараётгани йўқ. Ушбу мавсум бор йўғи 7 ўйинда майдонга тушган Хамес Родригес Зиданга керак эмаслигини "Реал"га мухлис бўлмаган ишқибозлар ҳам тушуниб бўлди. Ёзда у ҳам ўзига бошқа жамоа топса ажаб эмас. Ярим ҳимоячи хизматларига "Ювентус", "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" қизиқиш билдирмоқда. Қишда "Реал" келажак учун яна бир харидни амалга оширди — 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Рейниер "қаймоқранглилар" сафига келиб қўшилди. Лекин бу трансферга баҳо беришга ҳали эрта, сабаби футболчи ўзини кўрсатишга улгурмади.


Учинчи "чақирув"

Янги супер таркиб ишини Перес аввалроқ Эден Азарнинг хариди билан бошлади. Бельгиялик яқин вақтлар ичида жамоа етакчисига айланиши керак. Ушбу трансфер испанияликларга 100 млн еврога тушди. Умумий ҳисобда "Мадрид" ўтган ёз трансферларга 300 млн сарфлади — бу "Реал" учун ҳам рекорд сумма. Клуб президенти бу билан тўхтаб қолиш ниятида эмас, аммо бу каби стратегия муваффақият келтирармикан?

"Галактикос" биринчи чақируви футбол томондан олсак, у қадар омадли бўлмаганди. "Реал" асримизнинг дастлабки йилларининг ёрқин юлдузлари — Бекхэм, Роналдо, Фигу ва Зидан — харид қилади. Лекин бу тўртлик бор йўғи икки мавсум биргаликда ҳаракат қилди (2003/04 ва 2004/05). Бу вақт ичида "Реал" бор йўғи битта соврин — Испания Суперкубогини қўлга киритди! Шу билан бирга, Фигу келишидан то Бекхэм кетгунига қадар (2000–2007) "Реал" фақат бир марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди.

"Иккинчи" "галактикос" деб бошқа бир тўртлик даври ёдга олинади. Уларни Перес иккинчи бор "Реал" президенти этиб сайланганида олиб келди. 2009 йил ёзида "Реал" Роналду, Бензема, Алонсо ва Какани олиб келди. Фақатгина бразилияликнинг харидини ўта омадли деб бўлмайди. Афсонавий бразилиялик жамоада ўрнини топа олмади. Қолган уч футболчи эса клуб тарихидаги янги даврни бошлаб берди. Юлдузли квартет биргаликда 4 мавсум ўтказишди, "Реал" бу орада бир мартадан Қирол Кубоги, Испания Суперкубоги ва Испания чемпионатида ҳамда яна уч бор Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб боришни уддалади.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика