Фёллер: "Байер"ни ҳам ҳурмат қила бошладилар"
21 дек 2013 15:57
Новости
Фёллер: "Байер"ни ҳам ҳурмат қила бошладилар"
Леверкузеннинг "Байер" жамоаси спорт директори Руди Фёллер жамоасининг обрў-эътибори борган сайин орттиб бораётганидан хурсанд эканини билдирди.
- Авваллари "Байер" га футболчилар кўпроқ яхшигина сумма умидида келишар эди. Катта пул таклиф қилмасдан футболчилар олиб келиш анча қийин кечарди. Аста-секинлик билан бўлса-да "Байер" ни ҳам ҳурмат қила бошлашди. Энди футболчилар жамоамизга маблағ зарурлиги учун эмас, балки "Байер" нинг келажагига ишонганлари туфайли ташриф буюришмоқда.
Бунга яққол мисол сифатида Юлиан Брандтнинг трансферини олишимиз мумкин. Бутун Европа Брандтни сотиб олиш ниятида эди. Лекин у бизни танлади. Демак, "Байер" ҳам ўз нуфузига эга, келажаги бор жамоалар қаторига қўшилибди, - деди Фёллер.
Эслатиб ўтамиз, Руди Фёллер 2005 йилдан буён "Байер" нинг спорт директори сифатида фаолият юритиб келмоқда. "Доришунослар" жамоаси унинг қўл остида аста-секин аввалги мавқейини тиклаб бормоқда.

Комментарии