RU

Последние новости

15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  2 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  1 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  3 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  45 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  3 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1

Футзал. "Тасисат Дарёи" таркиби ва клуб ҳақида Новости

Футзал. "Тасисат Дарёи" таркиби ва клуб ҳақида

Бугун Тошкент вақти билан 15:00да "Олмалиқ" Эрон чемпиони "Тасисат Дарёи"га қарши ўйнайди.

"Тасисат Дарёи" 2012 йилда ташкил этилган. Жамоа илк мавсумни Биринчи дивизионда ўтказган ва чемпион бўлиб Супер лигага йўл олган. Элитадаги дастлабки мавсумида 10-ўрин билан чекланган клуб кейинги икки мавсумда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Жамоага икки йилдирки, Осиё футзали афсонаси Воҳид Шамсаи ўйновчи мураббийлик қилиб келмоқда. Шамсаи ўтган йили Осиё чемпионатининг тўпурари ва энг яхши ўйинчиси бўлган эди. Кейинчалик у, Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши футзалчиси деб топилди. "Тасисат Дарёи" эса 2015 йилда Эрон ва клублар ўртасидаги Осиё чемпионати чемпиони бўлди. Бу натижалар самараси ўлароқ форслар Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши футзал жамоаси деб эълон қилинишди.


Жамоа ўйинчилари ўзлари қатнашган охирги икки катта мусобақада тўпурар бўлиб келишмоқда: Эрон Супер лигасининг 2015-2016 йилги мавсумида Асқар Ҳассанзода 29 тўп киритган бўлса, 2015 йилги клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Воҳид Шамсаи 10та тўп киритган.



"Тасисат Дарёи" жамоасининг таркиби:

Дарвозабонлар:
Маҳди Мостафаи
Мустафа Назари
Воҳид Сеифан

Ўйинчилар:
Муҳаммад Кешаварз
Ҳамид Аҳмади
Муҳаммад Реза Сангсефиди
Али Асқар Ҳассанзода
Мажид Раеси
Қудрат Баҳадори
Моҳсен Монтаземи
Али Баҳадори
Абулқасем Ороужи
Али Эбраҳими
Воҳид Шамсаи
Саид Аҳмад Аббаси
Муҳаммад Зори

Кўриб турганингиздек, "Тасисат Дарёи" охирги йилларда Осиёда етакчилик қилмоқда. Бугунги ўйинда эса вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Толибжон Қосимов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика