RU

Последние новости

20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:40Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  0 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  20 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  20 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  16 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  1 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  3 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8

Футзал. Нуржан Жетибаев: "Олдимиздаги асосий вазифа оптимал таркибни топиш" Новости

Футзал. Нуржан Жетибаев: "Олдимиздаги асосий вазифа оптимал таркибни топиш"

12-13 март кунлари Ўзбекистон U-20 ва Қирғизистон U-20 терма жамоалари ўзаро иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Ана шу ўйинлардан кейин қўшниларимиз бош мураббийи Нуржан Жетибаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бу икки ўйин мураббийлар шогирдларини яхши тайёрлай олганликларини кўрсатди. Кечаги баҳсдан кейин хатоларни тўғрилашга, стандарт вазиятларни ёпишга уриндик. Лекин, бунинг уддасидан чиқа олмадик. Бизга бугун стандартдан гол уришди. Дуранг - адолатли натижа бўлди. Йигитлардан мамнунман. Тўғри, хатоларимиз ҳали жуда кўп. Олдимизда анча вақт бор ва биз ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

Хатоларнинг кўплиги йигитларнинг ёшлиги билан боғлиқ деб ўйлайман. 19 ёшгача бўлган ўйинчиларга консентрацияни ушлай олиш, тажриба ва ҳотимжамлик етишмайди. Ёш бўлганликлари учун ҳам жуда кўп ҳаракат қилишади ва тез ўйнашади. Бу нарса у қадар ўхшамагани учун "брак"лар кўп бўлди. Мана шундай ўртоқлик ўйинлари орқали камчиликлар йўқолиб боради.

Олдимизда турган дастлабки вазифа оптимал таркибни топиш. Осиё чемпионатига яқин раҳбарлар билан терма жамоа олдига қандай вазифа қўйилиши ҳақида суҳбатлашамиз. Албатта, биз ўз олдимизга доимо юқори мақсадларни қўямиз. Ўйлашимча, сизнинг жамоангиз ҳам тўғри йўлдан кетмоқда. Бизни бу ерга таклиф қилганликлари учун раҳмат айтаман, бу икки ўйиндан кўп нарса олдик", - дейди Нуржан Жетибаев.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика