RU

Последние новости

15:32Туркманистон 32 йилдан сўнг Тошкентда гол урди, Алиқуловда дебют ва бошқа фактлар   1 15:02"Интер" Мартинес билан келишиб олди  0 14:434 та гол, 27 минг мухлис ва чиройли ғалаба. Ўзбекистон – Туркманистон учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Ле Норман "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 12:24Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди  2 12:02"Рома" Де Росси билан шартномани узайтиради  0 11:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради  2 11:17Саутгейт нима сабабдан Магуайр Европа чемпионатида иштирок этмаслигига изоҳ берди  9 10:52FourFourTwo талқини бўйича энг яхши таянч ярим ҳимоячиси номи маълум бўлди  5 10:01«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди  6 09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  13 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  13 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  16 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  4 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  1

Футзал. Мутолаа учун. Япония Осиё кубоклари тарихида қачон гуруҳда қолиб кетган? Новости

Футзал. Мутолаа учун. Япония Осиё кубоклари тарихида қачон гуруҳда қолиб кетган?

Таиланд мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари қизғин тус олди.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши, ёрқин ўйинлари қилишимиз керак бўлган доимги иш. Шундай экан ажабланарли томони йўқ. Лекин мусобақада кўз кўриб, қулоқ эшитмаган натижалар бўлиб кетди. Шарқий Осиё вакиллари футзалдами, футболдами доим ўз ўрнига эга бўлиб келган. Ҳар бир мусобақада совриндорлар қаторида бўлган. Айниқса Япония. "Самурайлар"ни синдириш бу галги турнирда Марказий Осиё вакиллари чекига тушди. Дастлаб Қирғиз Республикаси уларни таслим қилган бўлса, Тожикистон дуранг ўйнаб ўзини кейинги босқичга олиб чиқди. 

Япония тарихида биринчи маротаба 

Футзал бўйича Осиё Кубоги баҳслари 1999 йилдан бери ўтказиб келинади. Шу пайтгача ташкиллаштирилган 16 мусобақанинг 12 тасида совриндорга айланган. 3 та турнирда плей-оффда қоқилган бўлса, 1 тасида 1/8 финалдан ортга қайтган. Яъни, "кун чиқар юрт" ўғлонлари барча мусобақада гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтган. Демак Япония ўз тарихида илк бор ортга жуда эрта қайтадиган бўлди. Яна бир қизиқ факт шуки, 2016 йил Тошкент мезбонлик қилган Осиё Кубогида ҳам шунга ўхшаш вазият юз бергани ёдимга тушди. Чорак финалда Вьетнам билан тўқнаш келган "самурайлар" пенальтилар сериясида имкониятни бой беради. Ютган жамоа мундиал саралаши йўлида иштирокини давом эттирарди. Шунга қарамай Японияда имконият сақланиб қолинганди. Бунинг учун улар плей-офф босқичида Қирғиз Республикасини таслим қилишлари керак эди. Ўшанда Александр Полковский устозлик қилган қирғизистонликлар рақибини 6:2 ҳисобида таслим қилади. Улар 8 йилдан сўнг яна учрашишди. Бу сафар ҳам қурбон Япония. Аммо якуний ҳал қилувчи баҳсда қўшниларимиз Австралия тўсиғидан ўта олишмаган эди.

Мундиал 8 йилдан сўнг "самурайлар"сиз ўтади 

Япония ўз тарихида биринчи маротаба 1989 йил Нидерландияда ўтган мундиалда қатнашган. Шундан сўнг кейинги 3 та Жаҳон чемпионатига йўлланма олмаган. 2004 йилдан 2012 йилгача бўлган мусобақаларда Япония ўз омадини синаб кўрган. 2016 йил Тошкентда ўтган турнирда омадсизликка дуч келган бўлса, 2021 йил Литва заллари уларни қарши олган. Умумий ҳисобда Япония ўзининг 5 мундиалига чипта қўлга кирита олгани йўқ. Чипта соҳиби энди бошқа мамлакат. Буни эса бир неча кунларрдан сўнг билиб оламиз. 

Япония чиқиб кетди. Лекин фаворитлар ўзгармаган 

Осиё кубоги Япониясиз давом этсада ғолиблик учун фаворит ўзгаргани йўқ. Ўзбекистон ва Эроннинг имкониятлари ҳақида ортиқча нутқ сўзлашга ҳожат йўқ. Эроннинг Осиёдаги гегемонлигига ўтган мусобақадагига айнан Япония нуқта қўя олганди. Мен терма жамоамизга ишонаман ва форсларни ютишига шубҳа қилмайман. Бош совринни Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга олиб келишларини истайман. 

Эслатиб ўтамиз, турнирда 16 та жамоа иштирок этмоқда. Тўртта кучли жамоа (Ўзбекистондан ташқари) шу йил юртимизда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мезбон давлат Ўзбекистон автоматик тарзда бўлажак Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган. Шундай қилиб, агар Ўзбекистон ярим финалга чиқса, мундиалнинг сўнгги йўлланма эгасини аниқлаш учун алоҳида плей-офф босқичи такшил этилади.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика