RU

Последние новости

23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  4 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  53 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10

Футзал. Жавлон Аноров: "Ўзимизга ишонч ортиши учун ғалаба муҳим деб ўйлайман" Новости

Футзал. Жавлон Аноров: "Ўзимизга ишонч ортиши учун ғалаба муҳим деб ўйлайман"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Қозоғистон терма жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Унда қўшниларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз аъзоси Жавлон Аноров интервью берди.

- Дастлаб Январь ойидаги Тошкентда ўтган йиғин ҳақида нима дея оласиз? мураббийлар нималарга кўпроқ аҳамият беришди?
- Январь ойидаги йиғинда мурабийларимиз бизга асосан физик ва тактик жиҳатдан  машғулотлар олиб боришди.

- Осиё чемпионати гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз? Уларни кучли ва кучсиз томонлари нимада?
- Ливан ва қирғизлар билан ўйнаганмиз. Ҳозирги пайтда кучсиз жамоани ўзи йўқ, эшитишимизча улар ҳам қаттиқ тайёргарлик кўришмоқда. Саудия Арабистони ҳали Осиёда қатнашмаган, шунинг учун уларни қандай ўйнашини билмаймиз.

- Ҳозирги жамоамизнинг салоҳияти Осиё чемпионатида қайси ўринни олишга қодир деб ўйлайсиз?
- Худо хоҳласа финалгача боришни олдимизга мақсад қилганмиз. Бизни йигитлар ҳаммаси тайёргарликни энг юқори темпда олиб боришмоқда. Мураббийимиз кўрсатаётган тактикаларни ўзимизга сингдириб бормоқдамиз.

- Пулпис билан анчадан буён ишлаяпсизлар. Унинг бошқалардан ажралиб турадиган томони нимада?
- Пулпис тренеровка пайтида жиддий, у ўзини мутахассислиги бўйича усталиги шундоқ кўриниб туради. Тренеровкадан ташқари ўзимизга ўхшаган инсон, ҳазиллашиб туради.

- Қозоғистон билан иккита ўйин ўтказамиз. Бу ўйинлар бизга қанчалик фойдали бўлади деб ўйлайсиз?
- Қозоғистон билан оддий ўртоқлик учрашуви дея олмайман, чунки биз ўзимизни хатоларимиз устида ишлаяпмиз. Ҳозирдан Осиё чемпионатига тайёргарлик қилаяпмиз, йигитлар ўзига ишончи ортиши учун бизга ғалаба муҳим деб ўйлайман.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика