RU

Последние новости

11:35"Бавария" ёзда Команни 35-45 млн еврога сотмоқчи. Вингерга "Арсенал" ва Саудия клублари қизиқмоқда  0 10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  3 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  14 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  15 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  3 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  9 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10

Футзал. Эътиборсиз қолаётган Ўзбекистон Англия билан дуранг ўйнаб Таиландга йирик ҳисобда мағлуб бўлди Новости

Футзал. Эътиборсиз қолаётган Ўзбекистон Англия билан дуранг ўйнаб Таиландга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Таиландда футзал катта футболдан кўра каттароқ аҳамият касб этади. "Thailand Five" мусобақаси жуда кучли савияда ташкил этилди ва маҳаллий матбуот томонидан кенг ёритилди.

Буни қуйидаги ҳавола орқали ҳам кўриб олишингиз мумкин - "Thailand Five".

Энг қизиғи шундаки, бу мусобақани ЎФА ёритгани ҳам йўқ. Суперлига жамоаларидан футзални талаб қилаётган ЎФА нима учундир ўзининг "мини"сига эътибор қаратмаяпти. Бу ЎФАни ишини танқид қилиш эмас. Шунчаки бир нарсани тушуниш керак. Бизда футзал амалда бор эди, қоғозда эмас. Футзал бизга МТЖ доирасидаги илк жаҳон чемпионатини тақдим этган ва бу осон иш эмас. Маълумот учун келтириб ўтамиз, қитъадаги асосий рақиб булар Япония, Эрон ва Таиланд.

Айни пайтда лига ва эътибор бўйича олиб қараладиган бўлсак, бу давлатлардан ортда қола бошладик. Турнирда қатнашган Англия терма жамоаси жарангли эшитилгани билан жаҳон футзал рейтингида Ўзбекистондан анча паст ўринда туради. Бизникилар 28, Англия эса 49! Мусобақанинг яна бир иштирокчиси Малайзия 58-поғонадан жой олган. Таиланд эса ҳақли равишда 18-ўринда. Осиё гигантлари Эрон (6), Япония (16). Қўшни Қозоғистон эса 7-ўринда.


Мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди.

3-тур. Таиланд - Ўзбекистон 6:3
Англия - Малайзия 3:2

2-тур. Ўзбекистон - Англия 1:1 (ВИДЕО)
Таиланд - Малайзия 7:1

1-тур. Ўзбекистон - Малайзия 5:0 (ВИДЕО)
Таиланд - Англия 4:0

Таиланд 6 очко, Ўзбекистон 4 очко, Англия 4 очко, Малайзия 0 очко.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика