RU

Последние новости

00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  0 23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  72 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  35 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4

Футзал. "B" гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани Новости

Футзал. "B" гуруҳи мураббийлари иштирокида матбуот анжумани

Теги :  Футзал
Бугун футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишланган турнир-олди матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Эрон бош мураббийи Муҳаммад Назем, Иордания устози Салаҳ Абу Жафер, Ироқ устози Ҳаитҳам Аббас ва Хитой бош мураббийи Шан Зхипинг қатнашишди.

Муҳаммад Назем: “Ассалому алайкум. Ўзбекистонга мана шу мусобақани ўтказишда омад тиламоқчиман. Футзал Осиё қитъасида тезкорлик билан ривожланиб бормоқда. Эрон терма жамоаси мусобақада шоу уюштириб беришдан умидвормиз.
Биз Осиё чемпионатида босқичма босқич амалга оширишни истаймиз. Биринчи навбатда гуруҳдан чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бизда мусобақада иштирок этиш бўйича яхши тажриба мавжуд. Эрон 10 марта чемпион бўлган. Ўзбекистонга 11-бор қитъа чемпиони бўлиш учун келдик.

Салаҳ Абу Жафер: “Аввало ташкилий қўмитага миннатдорчилик билдираман. Иордания илк бор Осиё чемпионати финал босқичига чиқди. Дебютимизни Ўзбекистондаги мусобақада ўтказамиз. Бу ҳам Иордания терма жамоаси учун ҳам, Иордания футбол Федерацияси учун ҳам катта ютуқ ҳисобланади. Биз Осиё чемпионатига яхши тайёргарлик кўрдик. Ўқув машғулот йиғинлари ва ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Мусобақада гуруҳ босқичидан чиқишга уриниб кўрамиз. Буни уддалаймиз деб ўйлайман.

Ҳаитҳам Аббас: “Энг аввало ОФК ва ЎФФга ташкилий ишларда ёрдам бергани учун, меҳмондўстлик учун катта раҳмат айтаман. Бу мусобақа яхши ҳолатда ўтишига хизмат қилиши шубҳасиз. Асосий мақсадимиз аввало гуруҳдан чиқиш. Бешта жамоа Жаҳон чемпионатига боришини биламиз. Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз. Иордания, Хитой ва Эронни рақиб сифатида ҳурмат қиламиз. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатишга уринамиз. Гуруҳдошларимга миннатдорчилик билдираман ва барчага раҳмат айтаман”.

Шан Зхипинг: “Бу мусобақада иштирок этишимиздан хурсандман. Бизга барча шароитларни яратиб берган ОФК ва ЎФФга алоҳида ташаккурларимни билдириб қоламан. Хитой терма жамоаси Осиё чемпионатига 18 январдан бошлаб киришди ва 20 кунча Тошкентдаги қитъа чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўрдик. Мусобақада иштирок этишдан бош мақсад энг аввало гуруҳдан чиқиш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш”.



- Эртанги ўйинлардан олдин қандай фикрларингиз бор?

Хитой устози: - Учрашувда ғалаба қозонишдан умидвормиз.

Ироқ устози: - Эртага Хитойга қарши ўйнаймиз. Бу жуда кучли жамоа. Тезкор футзалчиларга эга. Бор имкониятимизни ишга солиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Иордания устози: - Иордания Осиёда ўз рейтингига эга бўлмаган жамоа ҳисобланади, Эрон эса Осиёда биринчи рақамли жамоа ҳисобланади. Футзалнинг гўзаллиги шундаки эртага энг кучсиз жамоалардан бири энг кучли жамоага қарши яхши ўйин кўрсатишга уринади.

Эрон устози: - Ҳар бир мусобақада илк ўйин доим қийин кечади. Биз буни яхши тушунамиз. Иорданияга қарши учрашувга бор кучимизни йиғиб тушамиз. Ундан кейин навбатдаги баҳслар ҳақида ўйлаймиз.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика