RU

Последние новости

08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  0 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  3 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  13 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9

Футзал. АГМКнинг Эрон чемпионига қарши баҳсини "Спорт ТВ" жонли кўрсатади Новости

Футзал. АГМКнинг Эрон чемпионига қарши баҳсини "Спорт ТВ" жонли кўрсатади

Бугун футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтади.

Кеча мамлакатимиз чемпиони АГМК чорак финалда Таиланд чемпиони "Порт ФК"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Александр Петров бошчилигидаги олмалиқликлар ўз тарихларида биринчи марта ушбу мусобақанинг 1/2 финалига йўл олишди. Ярим финалда АГМКнинг рақиби Эрон чемпиони "Мес Сунгун" клуби бўлишидан хабарингиз бор.

Бугун Тошкент вақти билан 16:00да бошланадиган учрашувни "Спорт" телеканали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Демак, мухлислар АГМКнинг ўйинини жонли кўриш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, "Спорт ТВ" "Тай Сон Нам" - "Нагоя Оушенс" тўқнашувини ҳам жонли кўрсатади.

АГМК иштирокидаги ярим финал беллашувидан онлайн трансляцияни "championat.asia" сайтида кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

Ярим финал. 15.08.2019

13:00. "Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Нагоя Оушенс" (Япония) LIVE

16:00. АГМК (Ўзбекистон) - "Мес Сунгун" (Эрон) LIVE

P.S. Учрашувларнинг бошланиш соати Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика