RU

Последние новости

21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  84 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  4 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1

Футболдаги сўқирлик Новости

Футболдаги сўқирлик

Теги :  Нефтчи
Футбол баҳори бошланишига оз қолди. Клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни қизғин руҳда олиб боришмоқда.

Бир қатор мутахассислар Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги мавсумда Про-лигани "ёндириши" ҳақида гапиришяпти. Узун-қулоқ миш-мишларга кўра, ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа катта пулларни сарфлашга шайланяпти. Албатта, ажойиб мухлислар, бой тарихга эга клубнинг юқори дивизионда ўйнаши яхши ва барчамиз учун қизиқ. Лекин, суньий равишда "ёндирилган" моторнинг қуввати қанчага етади? Юқоридан келаётган пуллар тўхташи билан тутаб-тутаб, ўчиб қолмайдими?

2 январь куни вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуси билан жамоанинг янги бош мураббийи таништирилди. "Нефтчи" Илҳом Мўминжоновни танлади (ушбу мураббий Бозоровнинг Намангандаги ҳокимлик даврида "Навбаҳор"да фаолият юритган эди). Ўйлашимча, фарғоналиклар мураббий танлашда адашишмади. Мўминжонов ҳамда клубнинг айни пайтдаги ҳолати бир-бирига жуда мутаносиб — ҳар иккови ўрнидан туриши, ўзига тикилган кўзларга алланималарни исботлаши керак.

Лекин, кейинги воқелар "Нефтчи" раҳбарияти ривожланиш учун хато (менимча) йўлни танлагани тўғрисида таассурот қолдирмоқда (менда). Дастлаб, ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилардан фақат 4 нафари ушлаб қолинди ва таркиб кучайтирилиши эълон қилинди. Кейинроқ клуб машғулотларида Суперлига клубларида тўп тепиб келган Шавкат Муллажонов, Тоҳир Шамситдинов, Акбар Тўрев, Аъзам Аълиев, Шерзод Каримов кўриниш берди. Яна бир қатор тажрибали ўйинчилар билан музокара ўтказилаётгани ва легионер олиб келиниши ҳақида эшитяпмиз. Узун-қулоқ гапларга қараганда, кўпни кўрган футболчиларга жуда катта (Суперлига даражасига нисбатан юқори) маош таклиф қилинмоқда.

Афсуски, тарих ривожланишнинг бу йўли не қадар хатолигини исботлашдан, футбол кишилари ўша хатоларни такрорлашдан чарчамайди. Балки, тепадан келаётган пуллар оқими ҳеч қачон тугамайди, деб ҳисоблашар. Аммо, таркибида жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" ғолиби ўйнаган клуб инқироз ёқасига келиб қолиши учун неча йил кифоя қилди?

Ўзгаришлар фақат бир кишининг эътибори туфайли содир бўлаётгани уларнинг муваққат эканидан дарак эмасми? Пул ажратилса, тўғри мақсадда фойдаланиш, узоқни кўзлаш вақти келгандир? 

Ўйлаб кўринг, мавсум ўртасида клубнинг молиявий аҳволи ёмонлашиб қолса, Фарғонага пул учун келган футболчилар неча кун қолишади? Умуман улар Фарғона футболи учун нима бера олишади? Мавжуд маблағни 1 йиллик ўйинчиларга эмас, жамоага қоладиган инфраструктурани яхшилашга сарфлаш, академия ҳақида ўйлаб кўриш маъқул эмасми? Шонли тарихи бор клубнинг 1 ой олдин "Турон" билан учрашувга қандай автобусда келганини ёдимизда-ку.

Афсуски, бу муаммо фақат "Нефтчи"ники эмас, ўзбек футболиники. Барчамиз бугунги кун билан яшашга ўрганиб қолганмиз. На ўтмишдан хулоса чиқарамиз, на келажак учун режа тузамиз. "Насаф", "Бунёдкор" сингари яқин тарихнинг "бойваччалари" бугун фақат академия туфайли мавжудлигини сақлаб тургани ҳақида ўйламаймиз. Барча раҳбарлар бу ҳақда фикр юритиб, хулоса чиқарадиган вақт келди назаримизда.

Бразилия термасининг собиқ сардори Фалькао шундай деган эди: "Футболдаги энг жиддий сўқирлик — фақат тўпни кўриш". Сиз қандай фикрдасиз? Энди ҳам майдон ташқариси ҳақида ўйламаймизми?

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика