RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Футболчининг трансферидан биринчи мураббийига улуш ажратиш тизими такомиллаштирилади Новости

Футболчининг трансферидан биринчи мураббийига улуш ажратиш тизими такомиллаштирилади

Бир футболчини ёшлигидан тарбиялаб, унга футбол сир-асрорларини ўргатиб, профессионал даражага олиб чиқиш осон иш эмас.

Бу катта меҳнат ва сабр-тоқат талаб қиладиган юмуш. Футболда мураббий сифатида ишлайдиган, айниқса, болалар мураббийи сифатида фаолият юритадиган инсонлардан катта фидоийлик талаб қилинади.

Бутун дунёда футболчилар катта маош олиши, шартномасига кўра миллионлаб пуллар ишлаб топиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо ўша футболчини оёққа турғизган, уни юқори даражага чиқишига катта ҳисса қўшган, сабр-тоқат билан футболчини тарбиялаган, унга ишонч билдирган мураббийлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Улар кўпинча эътибордан четда қолишади. Ўзлари ишлайдиган футбол мактаби томонидан бериладиган маош билан чекланиб, яна янги футболчиларни тарбиялашга куч ва вақтларини сарфлашади.

Аслида эса, маълум даражага чиққан, ўзига яраша мухлислар орттириб, кўзга кўринган, молиявий ҳолатини яхшилаб олган футболчилар бунда биринчи мураббийларининг ҳиссаси катта эканлигини унутмасликлари, ўша мураббий олдида доимо қарздор эканликларини эслаб юришлари зарур. Ҳар доим ҳам профессионал футболчи тарбиялаб берган мураббийлар молиявий жиҳатдан етарлича рағбатлантирилмайди. Бу эса болалар футболида ишлайдиган мураббийлардаги иштиёқни сўндириб қўйиши, уларнинг ўз касбига меҳр билан ёндошишлари тўсқинлик қилиши мумкин.

ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан мазкур ҳолатни ўнглаш мақсадида, профессионал шартнома имзолаган футболчиларнинг трансфер суммасидан маълум фоизни уларни тарбиялаган биринчи мураббийларига ажратиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилганди. Шунга кўра Профессионал футбол лигасининг регламентига мазкур масала бўйича тегишли банд киритилди. Эндиликда футбол клуби билан шартнома имзолаётган футболчини тарбиялаган академияга маълум миқдордаги маблағ ажратиш тизими йўлга қўйилди.

ЎФА ва ПФЛ мутахасисслари томонидан мазкур масаланинг юридик жиҳати яна ўрганиб чиқилиб, ПФЛ регламентининг тегишли бандларига қўшимчалар киритилади. Юқори савияли футболчиларни етиштириб берган мураббийлар гарчи ўша академияда фаолият олиб бормаётган бўлса ҳам, клуб томонидан академияга тўланган маблағнинг маълум фоизи уларга тўлаб берилади. Бу тизим футболчини етиштиришда катта меҳнат қилган мураббийларнинг ўз меҳнатлари учун муносиб равишда мукофот олишларини таъминлайди. Футболчининг трансферидан уларга маълум даражада маблағ ажратиладиган бўлса, болалар футболида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун бу қўшимча мотивация бўлиб хизмат қилиши аниқ.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика