Футболчи ва агентлар олдидаги қарздорлик туфайли "Ноттингем" судга тортилиши мумкин
04 авг 2023 15:20
Новости
Футболчи ва агентлар олдидаги қарздорлик туфайли "Ноттингем" судга тортилиши мумкин
"Ноттингем Форест"нинг ўйинчилар ва агентлар олдида қарздорлиги мавжуд, шу сабабли клуб судга тортилиши мумкин.
Умумий сумма бир неча миллион фунт стерлинг эканлиги айтилмоқда. Ёзда жамоани тарк этган футболчиларга, ўтган мавсум жамоа АПЛда жон сақлаб қолинганлиги учун ваъда қилинган мукофот пуллари июль ойи охиригача тўлаб берилиши керак эди, бироқ бу ҳали ҳам амалга ошмаган.
Комиссия пуллари тўлаб берилмаган агентлар клубни судга бериши мумкин. Футболчилар эса бонус пулларини август ойи охиригача олиши айтилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии