RU

Последние новости

23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  0 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  4 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  35 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  2 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4

Футбол мухлислар учун Новости

Футбол мухлислар учун

Мен ҳеч қачон мақола ёзмаганман ва журналист эмасман.
Мени ўқувчилар умуман билишмайди. Аммо сайт очилганидан буён ўқувчилар билан биргаман.

2010 йил Нодирхўжа Юлдашев билан championat.uz (2010 йил сайт номи шундай эди) сайтни ишга туширгандик. Ўшанда бу шунчаки қизиқиш ва хобби эди. Ҳозир эса бу ҳаётимизниг бир қисми.

Бошиданоқ мақсадимиз Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт сайти бўлиш эди.

Бизнесда KPI (муҳим эффектив кўрстакчилар) деган тушунча бор, бу ташкилотга қўйилган мақсадга етишиш учун керак бўлади.

Биз учун асосий KPI сайт ташрифчилари сони. Айни пайтда бизни кунига 100 минг одам ўқимоқда.

Мақсадга етишиш учун маълум вазифаларни бажариш лозим.

Мақсадга етишишнинг икки йўли бор:
Биринчиси. Футбол сайтининг энг қийин йўли, бу ҳар кунги иш ва сифатли ва қизиқарли материаллар орқали авторитетга эга бўлиш.

Барча футбол мухлислари футбол кўраётган пайтда бизнинг жамоа ишлайди. Бу ҳар куни, байрамда ҳам, кундузи ҳам тунда ҳам ишлаш деганидир.

Босимга дош бериш учун каттагина ғайрат керак. Сабаби барча мақолалар ҳам футбол раҳбариятига ёқавермайди.

Ёки иккинчиси у қадар қийин бўлмаган йўли сайт учун трафик сотиб олиш ва раҳбариятга ёқадиган нарсалар ёзиш. Аммо бу ҳолатда кимни алдаймиз, ўзимизни.

Трафикни сотиб олиш мумкин, аммо пулинг тугаганда, трафик ҳам сайт ҳам тугайди.

Ҳа биз ТОП5 ёки ТОП10 ўрин билан мақтанамиз, аммо ўша ТОПнинг "нарх"ини жуда яхши биламиз.

Чемпионат.азия биринчи йўлни танлади ва ҳозир биз KPIга оид  вазифаларни бажариб мақсад сари одимлаяпмиз. Ҳозирги куннинг ўзида бизни 100 минг одам ўқимоқда.

Биз бунинг учун 6 йил давомида меҳнат қилдик. Бу лойиҳани уч нафар инсон билан бошлаганик, айни пайтда каттагина аҳил ижодий жамоага эгамиз.
Жамоадаги кўплаб журналистлар айнан шу лойиҳада катта бўлишди. Улар хато қилишди ва улардан хулоса чиқаришди. Лойиҳа ишга тушган пайтда катта маош тўлай олмасдик ва ёшларни тарбиялашга қарор қилдик. Аммо йиллар ўтган сари ўз сафимизга Камоллидин Алимов , Хайрулла Холиқов ва Диёр Имомхўжаев каби журналистларни жалб қила олдик.

Шу ўринда мен футбол клуби билан таққослашни истардим. Тўғри футбол клуби йиллар давомида шаклланади. Пойдевор қўйилади ва йиллар ўтган сари клуб ўз мақсади сари боради.

Мухлислар турдан турга стадионни тўлдира бошлашади. Йилдан йига клуб тарбияланувчилари тажрибалироқ бўлиб бораверишади, кейинроқ асосий мақсад - медаль ютиш ёки кубокни қўлга киритиш учун легионерларни жалб қилиш мумкин бўлади.

Бу билан нима демоқчиман:
Ўзбек футболида ўзгаришлар даври. Ҳар бир клуб ўз олдига мақсад- KPI  қўйиши керак.

Футбол ҳар ҳолда мухлислар учун. Улар чипталар ва ва трансляциялар учун пул тўлашади, ҳамда энг асосий танқидчилар. Ҳар ҳолда нормал футбол мамлакатларида шундай.

KPI стадионни 50%..60%..80% фоизга тўлдириш бўлиши мумкин, ёки ТОП клубларга ўз футболчиларни сотиш.

Аммо мен учун энг асосий (KPI) бу стадиондаги мухлислар сони. Бу сайт ўқувчилари каби нарса.

Агар клуб бўш трибуналар остида ўйнаётган экан демак клубнинг МУАММОЛАРИ бор. Бу худди чемпионат.азия кунига 50та материал чиқарсаю уни ҳеч ким ўқимаслиги ва фикр қолдирмаслиги билан бир хил ҳолат.

Шундай экан ҳар бир клуб ўз йўлини танлайди:
Биринчиси.
Қийин ва узоқ йиллик, ўз академиясига ва асосийси мухлисларига эътибор қаратиш, шундай мақсадга етишиш янада завқли бўлади.
Иккиниси интернет бизнесидаги каби шунчаки трафик сотиб олиш (фарқи йўқ ҳар йили қиммат футболчилар сотиб олишми ёки бошқа йўллар билан ғалаба қозонишми) .

Шу ўринда клуб раҳбарларига мурожаат қилмоқчиман.

Агар уйдаги томшабинлар сони 0 га қараб кетаётган бўлса, ниманидир ўзгартириш лозим. Ҳар қандай бизнес бундай KPI билан банкрот бўлар эди.

Сизда ҳозир мақсад ҳамда вазифалар қўйиш учун вақт бор.

Ишонинг деярл бўш трибуналар қаршисида нишонланган масалан 3 ёки 5-чемпионлик сизни ҳам, футболчларни ҳам бахтли қилмайди.
Футболда ғалабани минглаб мухлислар билан бўлишиш барибир бошқача. Мухлисни мусобақа жадвалидаги ўрин билан алдаб бўлмайди, улар чипта сотиб олиш орқали сизнинг ишингизга баҳо беришади. Бу борада ўйлаб кўринг. Бу мақолани ўқиётганингизни биламан. championat.asia лойиҳаси Ўзбекистон футболига ёрдам беришни истаймиз,  биз сизга душман эмасмиз.

Шу ўринда қуйи ўринларда бораётган ва ўзларини ҳакамлар қурбонига айланди деб ҳисоблаётган клуб мухлисларига мурожаат қилмоқчиман.

Трибунадан ҳақоратли сўзлар бақирганда, ўрта бармоқни кўрсатганда ва идишларни отганда, биринчи ўринда маданиятсизлигингизни кўрсатасиз ва ўз футболчларингизга ҳурматсизлик қилаётган бўласиз.

Рақиб жамоани ёки ҳакамни сўкишнинг ўрнига ўйиндан сўнг ўз жамоаингизни ҚАРСАКЛАР билан кузатиб қўйинг, ютқазишган бўлса ҳам уларни қўллаб-қувватланг.

Охир-оқибат футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради.
Ишонинг футболчиларга бу ҳолат ёқади ва кейинги баҳсда сизларни хурсанд қилиш учун бор кучларидан ҳам кўпроқ куч билан ўйнашади.

Хулоса ўрнида.
Кейинги турларда мен Фарғона ва Тошкентдаги стадионлар мухлислар билан тўлишини истардим. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" мухлислари ўз севимлиларини қарсаклар билан кузатиб қўйишади, "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан эса Ўзбекистоннинг келажак футболи бўлган шиддатли ва ҳалол ўйин бўлишини кутамиз.

 Кучли ғалаба қозонсин. Барчага омад.

Сизнинг Г.Х

P.S
Охирги пайтлардаги ҳакамлар ва шубҳали натижалар бу ўзбек футболи  тарихининг натижасидир. Биз мухлислар бу йил анчагина афсус чекдик, ўзбек футболида адолат йўқ деб ўйлаяпмиз.

Ўтмиш сояси ҳеч кимга эски аразларни унутишга имкон бермаяпти ва барча фақат ёмон томонларни кўраяпти.

Аммо келинглар объектив бўлайлик ва раҳбарларга футболимизни ўзгартиришларига имкон берайлик. Тезда натижа талаб қилмайлик, энг асосийси янги раҳбарият ўз олдига қўйган мақсадлар ҳисобланади.   

Футбол раҳбарларига эса қарор қабул қилишда сабр ва донолик тилаб қоламан.  Донолик афсуски йиллар ўтиб пайдо бўлади, ёнингизда футбол фахрийлари бор, улардан маслахат олиб иш тутиш керак.

Мақоланинг рус тилидаги >>>варианти<<<

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика