RU

Последние новости

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Футбол мактаблари ўртасидаги республика турнирида андижонликлар ғолиб бўлди Новости

Футбол мактаблари ўртасидаги республика турнирида андижонликлар ғолиб бўлди

4-9 ноябрь кунлари Андижон шаҳрида 2004-2005 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида олий ва биринчи лига клубларининг тасарруфидаги футбол мактаблари ўртасида республика турнири бўлиб ўтди.

Айтиш лозимки, мазкур республика турнири саккизинчисидир. Ҳар йили ўтказиб келинадиган мусобақага бу сафар андижонликлар мезбонлик қилди. 

Ўйинлар Бўстон даҳасидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби стадионида бўлиб ўтди. 

Унда жами 9та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Хусусан “Андижон”, “Насаф”, “Пахтакор”, “Динамо”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Шўртан” ҳамда “Бухоро-2” жамоалари икки гуруҳга бўлинган холда ўзар куч синашди.

Якунда эса финалга водий икки клуби йўл олди. Муҳаммадрасул Тўхтасинов боқшарувидаги “Андижон” ҳал қилувчи баҳсда “Нефтчи” билан рўбарў келди. Унда мезбонларнинг қўли баланд келиб, бош соврин айнан “Андижон” жамоасига насиб этди.  Ғолиблар Кубок ва бир қатор қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика