RU

Последние новости

08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  2 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  3 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  9 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  7 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  243 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  4

Футбол бўйича ЖЧ-2014 телетрансляцияси жаҳон бўйлаб рекордлар ўрнатмоқда Новости

Футбол бўйича ЖЧ-2014 телетрансляцияси жаҳон бўйлаб рекордлар ўрнатмоқда

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувлари жаҳон бўйлаб рекорд даражада кўп телетомошабинларни тўпламоқда.
Бу ҳақда, ФИФАнинг телевизион директори Никлас Эриксонга асосланиб, ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Япония ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари ўртасидаги ўйин телевидение орқали намойиш этилган 1-тур учрашувлари орасида энг кўп томошабин тўплаган ўйинлардан бири бўлган.

Маҳаллий вақт билан тонгга 10:00да Япониядаги 34,1 миллион телетомошабин ўз миллий терма жамоаси мағлубиятини кузатиб борган.

Бразилия терма жамоаси Хорватия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ЖЧ-2014нинг очилиши ўйинини эса Бразилиядаги Globo телеканали орқали 42,9 миллион томошабин томоша қилган.

АҚШ ва Гана терма жамоалари ўртасидаги баҳсни (2:1) 11,1 миллион нафар АҚШ фуқароси кузатиб борган бўлиб, бу ушбу учрашувни жонли эфирда узатган ESPN телеканали учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ЖЧ-2014 учрашувлари ЎзМТРКнинг «Спорт», «Ёшлар» ва UzHD телеканаллари орқали трансляция қилинмоқда. Мусобақани Ўзбекистонда қанча томошабин ЎзМТРК орқали кузатаётгани тўғрисида маълумотлар йўқ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика