RU

Последние новости

11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  3 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  11 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  10 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  7 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  5 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3

Франция, Бельгия, Шотландияга қарши ўйинлар вақти ҳамда Ўзбекистон термасининг таркиби Новости

Франция, Бельгия, Шотландияга қарши ўйинлар вақти ҳамда Ўзбекистон термасининг таркиби

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Истанбул орқали Испаниянинг Эстепона шаҳрига етиб келди.

 Мазкур шаҳарда Отабек Ғуломхўжаев бошчилик қилаётган жамоа 10 кун давомида истиқомат қилади ва 3 та халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
 
ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов йил бошида Мадрид ва Парижга ташриф буюриб, Испания ҳамда Франция футбол федерациялари билан ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришганди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Малагага ташрифи шунинг асносида келишиб олинган.
 
Келаси йил Осиё чемпионатининг саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон термаси 10 кун ичида Франция, Шотландия ҳамда Бельгия билан куч синашиб кўради. Рақиб жамоаларда бир ёш катта футболчилар тўп суради. Бундай типдаги жамоаларга қарши ўйинлар ўзбекистонлик футболчилар учун катта мактаб вазифасини ўтаб бериши кўзда тутилган. Қуйида ўйинларнинг Тошкент вақти билан танишиб олиш мумкин:
 
10 октябрь, чоршанба
16:00 Ўзбекистон U17 — Шотландия U18
 
13 октябрь, шанба

19:00 Ўзбекистон U17 — Бельгия U18
 
15 октябрь, душанба
16:00 Ўзбекистон U17 — Франция U18      
 
Ўйинлар Эстепонадан унча узоқ бўлмаган Марбеллада бўлиб ўтади. Ташкилотчилар Ўзбекистон терма жамоасини машғулот ва ўйинлар учун элтадиган алоҳида автобус ажратган. Шунингдек, делегация нонушта, тушлик ва кечки овқатни тамадди қилиши учун ҳам алоҳида жой берилган. Қуйида йиғинда бўлиб турган футболчилар ва мураббийлар штаби билан танишиш мумкин.


 
Дарвозабонлар:
1. Абдувоҳид Неъматов — “Насаф”
12. Асад Полвонов — “Насаф”
 
Ҳимоячилар:
2. Саидазамат Мирсаидов — “Пахтакор”
3. Аслиддин Тоштемиров — “Нефтчи”
4. Одил Абдумажидов — “Андижон”
5. Содиқ Ортиқов — “Навбаҳор”
6. Иброҳимҳалил Йўлдошев — “Пахтакор”
14. Суннат Ҳамиджонов — “Пахтакор”
23. Элдор Бегимов — АГМК
 
Ярим ҳимоячилар:
8. Иброҳим Иброҳимов — “Бухоро”
9. Мироншоҳ Сатторов — “Бунёдкор”
10. Жасур Жалолиддинов — “Бунёдкор”
11. Бегзод Шамсиев — “Пахтакор”
13. Алишер Одилов — “Пахтакор”
15. Диёр Рамазонов — “Пахтакор”
16. Муҳаммадқодир Раҳимбернегов — “Хоразм”
17. Ҳожимат Эркинов — “Пахтакор”
19. Руслан Рўзиев — “Пахтакор”
22. Музаффар Олимжонов — “Бунёдкор”
 
Ҳужумчилар:
7. Абдулазиз Абдусаломов — “Пахтакор”
18. Улуғбек Ҳошимов — “Пахтакор”
20. Хушнуд Бозоров — “Пахтакор”
 
Мураббийлар штаби:
Отабек Ғуломхўжаев
Дониёр Усмонов
Сарвар Ҳайдаров
Валерий Карпенко
 
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 17 октябрь куни тонгда Истанбул орқали Тошкентга қайтиб келади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика