Фозил Мусаев: "Нега доим муҳим ўйинларда мағлуб бўламиз? Демак кўпроқ ишлаш керак"
24 янв 2020 15:49
Новости
Фозил Мусаев: "Нега доим муҳим ўйинларда мағлуб бўламиз? Демак кўпроқ ишлаш керак"
Умуман олганда мазкур ёш тоифасидаги футболчилар бу юрт вакилларига қарши мағлуб бўлишмаган. 2012 йил ҳам Вадим Абрамов бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз Тошкентда австралиялик тенгқурларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрата олишган. Бу ишни яна бир бор уддасидан чиқиш галдаги авлоднинг вазифаси ҳисобланади. Ўз вақтида турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг етакчиси бўлган Фозил Мусаев бўлажак ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Очиғи ҳамма баҳсларни кузатишнинг имкони бўлмади. Лекин, томоша қилган учрашувларимда боллар яхши ўйнашди. Саудия билан ёмон тўп тепишмади. Шахсан менга ўйин манзур бўлди. Эртанги рақиб Австралия ҳақида бирор нарса дея олмайман. Мен фақат ўзимизнинг футболчиларга омад тилайман. Захирадаги ўйинчилардан фақат Шароф Муҳитдиновни яхши биламан.
"Насаф"да бирга ўйнаганман. Қайсидир позицияга қўйиб, ўйинни кучайтириш мумкин. Тўғриси озгина омад келганида Саудия Арабистонини ютган бўлардик. Нима учун ҳал қилувчи паллада мағлуб бўламиз? Демак, яна ҳам кўпроқ ишлаш керак", - деди тажрибали футболчи Фозил Мусаев.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Комментарии