RU

Последние новости

01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  10 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (ТОП-10) Новости

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (ТОП-10)

Жаҳон ва Осиё футболини мунтазам ёритиб борувчи Fourfourtwo.com 2017/18 йилги мавсум бўйича Осиёнинг энг кучли 50 футболчиси номини маълум қилди.

Ва ниҳоят, энг кучли ўнталикка ҳам етиб келдик. Сайт версиясига кўра қуйидагилар Осиёнинг ҳозирги кундаги энг кучли футболчилари ҳисобланади. Демак, Топ-10 билан танишамиз. 

№10. Ризо Гучаннажод (Эрон)
Клуби: "Херенвен" (Голландия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 30
Футболчига таъриф: Голландия чемпионатида тўп сураётган эронлик ҳужумчи Ризо Гучаннажод анча кучли футболчилардан бири ҳисобланади. У терма жамоада ҳам ишончли ўйинлари билан ном қозонган. У 2016/17 йилги мавсумда 20та голи билан ёдда қолди.


№9. Сардор Азмун (Эрон)
Клуби: "Рубин" (Россия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 23
Футболчига таъриф: Сардор Азмун ёш бўлишига қарамай, Осиё юлдузларидан бири. У Россияда, Осиёда, Осиё Кубогида, ЖЧ саралаш босқичи ҳамда Европа чемпионлар лигасида гол урган. Унга ҳатто "Ливерпул"дан қизиқиш бўлганди.


№8. Омар Хрбин (Сурия)
Клуби: "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 24
Футболчига таъриф: Омар Хрбин учун айниқса ўтган йил сермаҳсул келди. У ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида кўплаб голлар урди. Уни "Ал Ҳилол" 11,5 миллион доллар эвазига қўлга киритган. Хрбин 2017 йил Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


№7. Мэтью Леки (Австралия)
Клуби: "Герта" (Германия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 27
Футболчига таъриф: "Ингольштадт" сафида уч мавсумни ўтказган футболчи ҳозирда фаолиятини "Герта"да давом эттирмоқда. У янги жамоасида яхши ҳаракат қиляпти. Леки "Герта"да дастлабки ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди ва берлинликлар "Штутгарт" устидан 2:0 ҳисобида зафар қучишди.


№6. Умар Абдулраҳмон (БАА)
Клуби: "Ал Айн" (БАА)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 26
Футболчига таъриф: Абдулраҳмон ўтган йил Осиёнинг энг кучли 50 футболчиси рўйхатида биринчи ўринни олганди. Аммо бу сафар 6-ўрин насиб этди. Унинг ўйинида озгина пасайиш юзага келгандек, лекин ОЧЛ баҳсларида кўряпмизки, у ҳамон бир текис ўйин намойиш этмоқда.


№5. Мэтт Райан (Австралия)
Клуби: "Брайтон" (Англия)
Амплуаси: Дарвозабон
Ёши: 26
Футболчига таъриф: Австралиялик дарвозабон Европага йўл олгач, аввалига Бельгияда фаолият олиб борди, кейин эса Испанияга кўчиб ўтди. Аммо "Валенсия"да унинг ишлари юришмади. Натижада яна Бельгияга қайтишга тўғри келди. Орадан кўп ўтмай Англиядан таклиф тушди ва у "Брайтон" билан шартнома имзолади. Тим Крул билан ўзаро рақобатда эса енгиб чиқди.


№4. Шинжи Кагава (Япония)
Клуби: "Боруссия Д" (Германия)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 29
Футболчига таъриф: МЮда ишлари юришмаган Кагава яна қадрдон клубига қайтди. У япониялик футболчилар орасида Бундеслигада энг кўп гол урган. Кагава клуб билан мавсумни юқори нотада якунлаб олгач, бор эътиборини жаҳон чемпионатига қаратмоқчи.


№3. Алиризо Жаҳонбахш (Эрон)
Клуби: "АЗ Алкмаар" (Голландия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 24
Футболчига таъриф: Европада муваффақиятли фаолият олиб бораётган эронлик футболчилардан бири. 24 ёшли тўпурар Голландия клуби сафида бирин-кетин голлар уришда давом этмоқда. У ҳам жаҳон чемпионатида ўйнайдиган футболчилардан бири.


№2. Аарон Муй (Австралия)
Клуби: "Хаддерсфилд" (Англия)
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ёши: 27
Футболчига таъриф: У Австралия чемпионатида ўйнаб юрган кезлари Европага чиқишни хоҳлашини айтиб ўтганди. Ўшанда футболчи "Мельбурн Сити"да ўйнарди. Кўп ўтмай Аарон Муй "Манчестер Сити" билан шартнома тузди ва кейинчалик ижара асосида "Хаддерсфилд"га ўтиб кетди.


№1. Сон Хёнг Мин (Ж.Корея)  
Клуби: "Тоттенхэм" (Англия)
Амплуаси: Ҳужумчи
Ёши: 25
Футболчига таъриф: Биринчи ўринда ким бўлиши мумкин? Албатта, Харри Кейн, Деле Алли, Кристиан Эриксен каби юлдузлар билан елкама-елка тўп сураётган кореялик фуболчи. Сон - жуда кучли ўйинчи, унда тўсатдан "портлаш" хусусияти юқори. Унинг жаҳон чемпионатида кореяликларга сардорлик қилиши кутилмоқда.


Х.Холиқов тайёрлади.


Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (50-41 ўринлар)

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (40-31 ўринлар)

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (30-21 ўринлар)

Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (20-11 ўринлар)

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика