RU

Последние новости

23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  0 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  2 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  3 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0 22:45Вадим Абрамов: "Тўрт ой ўтдики, маош олмадик. Шак-шубҳасиз бу оғир"  2 22:30"Реал"нинг 10 футболчиси "Сельта"га қарши ўйнамайди  7 22:12Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир”  4 21:52"Динамо" футболчиларида маош бўйича муаммо борлиги тасдиқланди  3 21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  15 21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  32 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  31 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0

Фотомақола: Ретро. "Пахтакор" - "Қайрат" 4:4 Новости

Фотомақола: Ретро. "Пахтакор" - "Қайрат" 4:4

Бугун ўзбек футболи юлдузлари "ЖАР" стадионида жам бўлдилар.

Игорь Шквиринни инобатга олмаганда деярли барча юлдузларимиз иштирок этган шоу учрашув Биродар Абдураимовни 70 ёшига уланиб кетди. Биродар Ҳасанович ўйинни бошлаб бериб, сардорлик боғичини тўнғич ўғли Азамат Абдураимовга топширди.



Тепа (чапдан ўнгга): Алексей Рошин, Нўъмон Ҳасанов, Собир Ҳодиев, Ёрқин Назаров, Григорий Цейтлин (мураббий), Ойбек Усмонхўжаев, Улуғбек Рўзимов, Бахтиёр Ашурматов, Илҳом Мўминжонов, Анвар Рашидов
Паст (чапдан ўнгга): Рустам Дўрмонов, Равшан Бозоров, Андрей Микляев, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Рахмонқулов, Тўлаган Исоқов, Биродар Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов.



Ўзбек футболи тарихи ҳақида катта китоб ёзаётган Владимир Сафаров, "CA" мухбири Камолиддин Алимовга "Пахтакор" - "Қайрат" қарама қаршилиги ҳақида гапириб беряпти. Бундай инсонларнинг суҳбатини олсанг, ҳуддики тарихга шўнғийсан.



Камдан-кам ҳолларда супер футболчининг фарзанди ҳам зўр футболчи бўлади. Биродар Абдураимов ҳақиқатдан ҳам СУПЕР атамасига мос. Азамат Абдураимов эса унга муносиб издош бўла олган.



Биринчи бўлимда дарвозамиз тўрини Анвар Рашидов қўриқлади. Унга шоуда ҳисоблар дуранг бўлиши кераклигини айтишмаган кўринади, иккита вазиятда жамоасининг муқаррар голлардан сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда Алексей Рошин маҳсус вазифа билан майдонга тушди ва ўз дарвозасидан тўрт маротаба гол ўтказиб юборди.



Миржалол Қосимов... Шу суратни кўриб этларингиз жимирлаб кетдими? Унинг жарима зарбаларини эслайсизми? Эх ёшлар, ТВда кўрсатмайдида, кўрардингиз қандай голлар урилганини.



Олтин авлоднинг муносиб давомчиси. Сардорлик Бахтиёр Ашурматовнинг қонида бўлган. Мураббий сифатида ҳам буни уддасидан чиқяпти. Бош билан ўйнашда тенгсиз ҳимоячи.



Қозоғистонлик дўстларимиз Биродар Ҳасановични 70 ёши билан қутлаяптилар.




Ким кучли, Месси ёки Роналду? Агар ёшларимиз Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов олдида улар болача эканлигини билганларида эди. Айниқса Биродар Ҳасановичнинг бир финти бўлган. Бу финтни манаман деган Европа футболчиси ишлата олмайди, унақасини кўрмагансиз. 2013 йили озарбайжонлик фахрийлар келган йили шу финтни кўрганман. Ўша финтдан кейин стадион бир лаҳза жим туриб, кейин қарсак чалиб юборган эди.



Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика