RU

Последние новости

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  4 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  24 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

Фотогалерея. "Бавария" чемпионлик кечаси ҳамда мухлислар билан анъанавий парадни ўтказди Новости

Фотогалерея. "Бавария" чемпионлик кечаси ҳамда мухлислар билан анъанавий парадни ўтказди

Германия футболи гранди "Бавария" жамоаси чемпионлик тантаналарини давом эттирмоқда.



Киммих илк бор оғирлиги 11 килограм бўлган "лаган"ни боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлди



"Ювентус" билан 4 йил кетма-кет "скудетто"ни қўлга киритган Артуро Видаль, ниҳоят Бундеслига "лаган"ига ҳам эришди...


"Бавария"даги испанлар хайрлашишмоқдами? Гвардиола "Сити"га кетмоқда, Алонсочи...? Бу сурат шунчаки тасодиф шекилли...


Роберт нафақат чемпионлик учун хурсанд, балки энг яхши тўпурарга берилган совринга эга чиққани учун ҳам бахтиёрдир...


Доимгидек чемпионлик кечасида Карл-Хайнц Румменигге сўзга чиқиб, жамоага, хусусан Гвардиолага 3 йил мобайнида қилган меҳнатлари учун ташаккур билдирмоқда...


Германияда доим "Бавария" чемпион! Аёллар футболида ҳам энг чўққига чиққан "Бавария" (Аёллар) жамоаси шу кеча асосий жамоа билан биргаликда қўш-чемпионликни "ювишди"...


Хосеп Гвардиола манзили томон илиқ сўзлар янгради ва Пеп бунинг учун барчага ташаккур билдирмоқда.


Бу "болакай"ни барча яхши танийди. Ҳақиқий хушчақчақ йигит нафақат майдонда жамоага кайфият улашади, балки ундан ташқарида ҳам "зажигать" қилишда унга тенги йўқ... Умуман "Бавария"да "қайноқ" муҳитни яралишида Мюллернинг ҳиссаси катта.


Нафақат майдонда, балки кечаларда ҳам "ўйнаш"ни қотирадиган футболчилар...


Кечада машҳур "One Republic" гуруҳи "Бавария"га аталган қўшиқлари ва бошқа ажойиб оҳанглари билан файз таратишди...


Нима дерди, "no comment"!? Томас Мюллер "One Republic" солицтининг шляпасини "ухлатиб", рақсни бопламоқда...

Шундай қилиб чемпионлик тантаналарига бағишланган кеча якунланди. Эртаси куни эса "Бавария" ҳамда "Бавария" (Аёллар) жамоалари анъанавий тарзда шаҳарнинг Мариенплатц балконида мухлислар билан чемпионликни нишонлашди. Мариенплатцда 16 мингдан ошиқ ишқибозлар ташриф буюришди ва футболчилар уларга жамоа қўшиқларини куйлаб беришди. Ҳар бир футболчи сўзга чиқиб, ўз дил-изҳорларини билдиришди. "Бавария" клубининг раҳбариятидан тортиб, футболчиларгача барча бир жойда жамланди. Мухлислар ўз суюклилари билан ўзаро суҳбатлашишди.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика