Флик супер камбэкдан сўнг нималар деди?
17 мар 2025 09:57
Новости
Флик супер камбэкдан сўнг нималар деди?
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Атлетико»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо икки гол ўтказиб юбордик. Бироқ, биз яхши ўйин кўрсатишда давом этдик. Биз охиргача курашдик ва кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Жамоа ва мухлислар учун жуда хурсандман.
Ферран ажойиб футболчи. Бугун захирадан тушган барча футболчилар ўз ишларини аъло даражада бажаришди. Ҳар бир футболчи машғулотларда максимал ҳаракат қилишмоқда. Бу биз учун жуда муҳим», — деди Флик.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Ла Лиганинг 28-турида «Атлетико»га учрашув 0:2 ҳисобини 4:2 га ўзгартира олди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии