Флик "Бавария"га қарши ўйин ҳақида гапирди
22 окт 2024 18:54
Новости
Флик "Бавария"га қарши ўйин ҳақида гапирди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Бавария"га қарши беллашувдан аввал фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ҳар бир ўйинга рақибни чуқур ўрганган ҳолда тайёрланамиз. "Бавария" ҳаётимда алоҳида ўрин тутади – бу ажойиб клуб, у ерда кўплаб танишларим бор, футболчилар ва раҳбариятдагилар билан илиқ алоқадаман. Мюнхендаги даврдан менда ажойиб хотиралар қолган. Аммо энди янги давр ва мен жараёндан завқ оляпман. Бу ерда ["Барселона"да] бўлишдан баҳтиёрман. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлашмоқда, бу эса бизни янада кучлироқ меҳнат қилишга ундамоқда. Балки, чиндан ҳам, мен "Бавария"ни бироз яхшироқ биларман. Нима бўлганда ҳам бу қийин учрашув бўлади. Бу Чемпионлар Лигаси ва унда энг кучли клублар иштирок этади".
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии