RU

Последние новости

20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  6 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  21 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  31 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5

ФК "Андижон"да таъсисчи ўзгарди Новости

ФК "Андижон"да таъсисчи ўзгарди

Бугун Андижон шаҳридаги "Соғлом Авлод" стадионида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуров, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари, вилоят футбол ассоциацияси вакиллари, "Андижон" футбол клуби раҳбарияти ва жамоа футболчилари иштирок этди.

"Сўнгги пайтларда жамоамизда молиявий қийинчиликлар бошдан ўтказилди. Жамоанинг" Пахтакор" клубига қарши ўйинга қандай қилиб етиб боргани ҳеч кимга сир эмас. Худо шукур, қийин кунлар ортда қолди. Мана Андижон ўғлони, футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланган Журъатбек Қувватов жамоани қўлга олмоқда. Биз бу инсон учун барча шароитларни яратиб берамиз. Ҳозирча ишларни йўлга қўйиб олгунга қадар натижа талаб қилмаймиз. Журъатбек ҳам жамоани аста-секинлик билан маҳаллийлаштириш, вилоятдаги ёш футболчиларга имконият бериш ғоясини ўртага ташлади. Унутманглар, Андижонда футбол ўлмайди, доим футбол бўлади. Узоқ йиллик тарихга эга бўлган жамоа сақланиб қолади"-деди Ўткирбек Илҳомович.

Сўнгра, сўзга "Андижон" футбол клубининг янги таъсисчиси чиқди. "Авваламбор билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Натижани албатта қўлга киритамиз, буни учун бироз вақт керак. Лекин изланишдан тўхтамаймиз. Яқин орада албатта натижани ҳам қўлга киритамиз"-деди Журъатбек Қувватов.

Клуб бош директори Маъруфжон Абдисаломовга сўзга чиқиб "Бизни доим қўллаб-қувватлаб турган вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳақиқатдан ҳам сўнгги кунларда қийин кунларни бошдан кечирдик. Тан олиш керак, жонимизга Журъатбек Қувватов оро кириб, жамоамизни қабул қилиб олди. Уч ярим миллиондан зиёд аҳолимиз бор, жамоанинг эса 30-40 минг мухлиси бор. Мана шу стадион тўлиб-тошадиган жамоа барпо этилишини тилаб қоламан. Футбол ўйинлари кунларини ҳалқимиз катта байрам сифатида қабул қиладиган жамоа бўлишини истайман"-деди.

Шу тариқа, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан, "Андижон" футбол клубида таъсисчи ўзгарди ва клуб "Макро Фарм Андижон" корхонаси таъсисчиси Журъатбек Қувватов клуб таъсисчисига айланди.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика