"Фиорентина" Ляичга Хорватиядан ўринбосар топди
26 авг 2013 21:10
Новости
"Фиорентина" Ляичга Хорватиядан ўринбосар топди
"Фиорентина" Адем Ляич билан шартномани узайтириш борасида бошқа музокара олиб бормайди ва "Сплит" ҳужумчиси Анте Рабични сотиб олади, дея хабар бермоқда Calcio Mercato.
Ляич ўз фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча маълум эмас. Бироқ унинг жамоадан кетиши "Фиорентина"га 12 миллион евро келтиради. 21 ёшли футболчи учун асосий даъвогарлар сифатида "Милан", "Рома" ва "Атлетико" клублари кўрсатиляпти.
Бу орада эса италян клуби "Сплит" билан 19 ёшли Рабич трансфери борасида келишувга эришди. Бироқ ҳозирча трансфер шартлари ва нархи эълон қилинганича йўқ.
Якунланган мавсумда Рабич Хорватия чемпионатида 29 учрашувда майдонга тушиб 11 голга муаллифлик қилган.

championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии