RU

Последние новости

12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  15 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  4 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  16 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  9 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  26 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1

Йилнинг энг яхши ҳаками футболдан қандай кетган эди? Новости

Йилнинг энг яхши ҳаками футболдан қандай кетган эди?

Бугун Ўзбекистон кубогининг финал баҳси ўтказилади.

Пахтакор

Одилжон Хамробеков - 28'

Кубок Узбекистана. Тур 3

04/12/2021, 16:00

2
:
1
Завершен

Насаф

Баҳром Абдураҳимов - 38', Голиб Гайбуллаев - 75'

45'
90'
24'  Шахзод Азмиддинов
28'  Одилжон Хамробеков
28'  Фаррух Сайфиев
45'  Одилжон Хамробеков
46'  Шахзод Азмиддинов (Марлен Чобанов)
68'  Аббосбек Файзуллаев (Боян Матич)
80'  Сардор Собирходжаев (Аброр Исмоилов)
80'  Достонбек Хамдамов (Азизбек Тургунбаев)
83'  Марлен Чобанов
90'  Шерзод Темиров (Диёр Холматов)
34'  Ойбек Бозоров
38'  Баҳром Абдураҳимов
38'  Шерзод Насруллаев
60'  Баҳром Абдураҳимов (Шахзод Акрамов)
60'  Абубакрризо Турдалиев (Муродбек Рахматов)
61'  Шахзод Акрамов
75'  Голиб Гайбуллаев
75'  Сухроб Нуруллоев
78'  Сухроб Нуруллоев (Алибек Давронов)
78'  Хусайин Норчаев (Шохмалик Комилов)
90'  Умиджон Эргашев

Самарқанддаги учрашувни А. Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши маълум қилинган эди.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал

4 декабрь, шанба

ПАХТАКОР – НАСАФ

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Рустам Лутфуллин

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев

VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Александр Давиденко.

Маълумот учун, Аҳрол Рисқуллаев 1985 йил Тошкентда туғилган. "Пахтакор"да тарбияланган футболчи фаолияти давомида "Трактор", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Қизилқум", "Насаф" ва "Динамо" жамоалари сафида тўп тепишга улгурган. Марказий ҳимоячи 29 ёшида бутсаларини михга илишга мажбур бўлди.

Гап шундаки, Аҳрол 2013 йилнинг ёзида "Динамо" билан шартномаси бор бўла турган бир пайтда "Навбаҳор" кўригида иштирок этди. Оқибатда, ЎФФ Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси томонидан мавсум охирига қадар дисквалификация қилинди (Александр Клецков билан бирга). 

2014 йил аввалида "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Андижон" кўригида бўлиб, ўзини кўрсата олмаган Рисқуллаев шу йилнинг март ойида бутсаларини михга илиб, футболдан кетишга қарор қилди

Бироқ, у кўп ўтмай "камбэк" қилди. Аниқроқ айтсак, собиқ ҳимоячи 2014 йилнинг август ойидаёқ болалар ўртасидаги турли турнирларда рефери сифатида кўриниш бера бошлади. Шу йилнинг кузида махсус курсларда таҳсил олиб, 2015 йилни Биринчи лигада бошлади.

Эътиборли жиҳати, Аҳролнинг арбитрлик фаолияти футболчилигига нисбатан анча яхшироқ старт олди. У тезлик билан муваффақиятга эриша бошлади. Рисқуллаевнинг Олий Лигадаги дебюти 2 йил ҳам куттирмади. Унинг олий даражадаги биринчи ўйини 2016 йилги мавсумнинг 12-турида ўтказилган "Обод" - "Шўртан" баҳси бўлган эди.

ФАКТ: 36 ёшли арбитр 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками, дея эътироф қилинган эди. У Суперлиганинг ортда қолган мавсумида 14 та ўйинни бошқарди. 

Бугун Аҳрол Рисқуллаев кубок тарихида финал ўйинларини бошқарган 17-реферига айланади. Унга бўлажак учрашувда омад ва куч-қувват тилаймиз!

ФАКТ: Финалда майдонга тушадиган жамоалар Рисқуллаевга бегона эмас. У "Пахтакор" билан Ўзбекистон чемпионатида, "Насаф" билан ОФК кубогида зафар қучган.

1) Финал. "Динамо" тўладими?

2) 5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди?

3) Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

4) Финал. "Насаф" "Пахтакор" билан нечанчи марта тўқнашади?

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика