UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   0 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  0 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  6 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  2 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  4 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11

"Навбаҳор": Рисқуллаев келди, айримларга жавоб берилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Рисқуллаев келди, айримларга жавоб берилди

Эртага "Навбаҳор" Тошкентда ташкил этилан ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Пойтахтда ўтказилган назорат ўйинлари орқали мураббийлар штаби таркибга жалб қилинган футболчиларни синовдан ўтказиб олишмоқда. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоа машғулотларига Яннис Мандзукас (“Қизилқум”) (фотода), Рустам Аъзамов (“Локомотив”)лар келиб қўшилишганди. Ўтган вақт давомида жамоа сафига Аҳрол Рисқуллаев (“Динамо”) ва Фарруҳ Нурлибоев (“Олмалиқ”)лар келиб қўшилишди. Рисқуллаев ҳозир жамоамиз билан бирга бўлса Нурлибоев бир кунлик машғулотдан кейин ортга қайтган. Шунингдек, жамоада айни пайтда биринчи лига вакили “Регистон” жамоасидан ярим ҳимоячи Марат Қудратов ҳам кўрикдан ўтмоқда.

Мураббийлар штаби айрим футболчиларга жавоб беришни лозим топишди. Хусусан мавсумнинг биринчи қисмини “Чуст-Пахтакор” жамоасида ўтказган Мирзоҳид Маҳкамов, Бобир Расулов ва Фарруҳ Йўлдошевлар кўрикдан ўта олмай ортларига қайтишди. Шунингдек, давралар оралиғида яна жамоага қўшилган Элмурод Низомбоев энди “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилмайди. Аъзам Алиев ёшлар жамоаси билан иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун ортга қайтган бўлса Соҳиб Абдуллаев жароҳат туфайли муддатидан олдин Наманганга қайтди.

Футболчилар эртага Муборакнинг “Машъал” клуби билан пойтахтдаги сўнгги назорат ўйинини ўтказишади. Шундан сўнг жамоа Наманганга қайтиб келади. Икки кунлик дам олишдан сўнг машғлотлар Наманганда олиб борилади. Эслатиб ўтамиз, 31 июль куни жамоамиз “Андижон” билан меҳмонда давралар оралиғидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Қўшимча маълумот ўрнида олий лигадаги трансфер дарчаси ёпилишига қадар жамоага маҳоратли футболчиларни жалб этилганлигини ҳам келтириб ўтиш жоиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика