RU

Последние новости

19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  0 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  3 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  5 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  12 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  2 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  1 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  11

Йилнинг энг яхши ҳаками футболдан қандай кетган эди? Новости

Йилнинг энг яхши ҳаками футболдан қандай кетган эди?

Бугун Ўзбекистон кубогининг финал баҳси ўтказилади.

Пахтакор

Одилжон Хамробеков - 28'

Кубок Узбекистана. Тур 3

04/12/2021, 16:00

2
:
1
Завершен

Насаф

Баҳром Абдураҳимов - 38', Голиб Гайбуллаев - 75'

45'
90'
24'  Шахзод Азмиддинов
28'  Одилжон Хамробеков
28'  Фаррух Сайфиев
45'  Одилжон Хамробеков
46'  Шахзод Азмиддинов (Марлен Чобанов)
68'  Аббосбек Файзуллаев (Боян Матич)
80'  Сардор Собирходжаев (Аброр Исмоилов)
80'  Достонбек Хамдамов (Азизбек Тургунбаев)
83'  Марлен Чобанов
90'  Шерзод Темиров (Диёр Холматов)
34'  Ойбек Бозоров
38'  Баҳром Абдураҳимов
38'  Шерзод Насруллаев
60'  Баҳром Абдураҳимов (Шахзод Акрамов)
60'  Абубакрризо Турдалиев (Муродбек Рахматов)
61'  Шахзод Акрамов
75'  Голиб Гайбуллаев
75'  Сухроб Нуруллоев
78'  Сухроб Нуруллоев (Алибек Давронов)
78'  Хусайин Норчаев (Шохмалик Комилов)
90'  Умиджон Эргашев

Самарқанддаги учрашувни А. Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши маълум қилинган эди.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал

4 декабрь, шанба

ПАХТАКОР – НАСАФ

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Рустам Лутфуллин

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев

VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Александр Давиденко.

Маълумот учун, Аҳрол Рисқуллаев 1985 йил Тошкентда туғилган. "Пахтакор"да тарбияланган футболчи фаолияти давомида "Трактор", "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Қизилқум", "Насаф" ва "Динамо" жамоалари сафида тўп тепишга улгурган. Марказий ҳимоячи 29 ёшида бутсаларини михга илишга мажбур бўлди.

Гап шундаки, Аҳрол 2013 йилнинг ёзида "Динамо" билан шартномаси бор бўла турган бир пайтда "Навбаҳор" кўригида иштирок этди. Оқибатда, ЎФФ Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси томонидан мавсум охирига қадар дисквалификация қилинди (Александр Клецков билан бирга). 

2014 йил аввалида "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Андижон" кўригида бўлиб, ўзини кўрсата олмаган Рисқуллаев шу йилнинг март ойида бутсаларини михга илиб, футболдан кетишга қарор қилди

Бироқ, у кўп ўтмай "камбэк" қилди. Аниқроқ айтсак, собиқ ҳимоячи 2014 йилнинг август ойидаёқ болалар ўртасидаги турли турнирларда рефери сифатида кўриниш бера бошлади. Шу йилнинг кузида махсус курсларда таҳсил олиб, 2015 йилни Биринчи лигада бошлади.

Эътиборли жиҳати, Аҳролнинг арбитрлик фаолияти футболчилигига нисбатан анча яхшироқ старт олди. У тезлик билан муваффақиятга эриша бошлади. Рисқуллаевнинг Олий Лигадаги дебюти 2 йил ҳам куттирмади. Унинг олий даражадаги биринчи ўйини 2016 йилги мавсумнинг 12-турида ўтказилган "Обод" - "Шўртан" баҳси бўлган эди.

ФАКТ: 36 ёшли арбитр 2020 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками, дея эътироф қилинган эди. У Суперлиганинг ортда қолган мавсумида 14 та ўйинни бошқарди. 

Бугун Аҳрол Рисқуллаев кубок тарихида финал ўйинларини бошқарган 17-реферига айланади. Унга бўлажак учрашувда омад ва куч-қувват тилаймиз!

ФАКТ: Финалда майдонга тушадиган жамоалар Рисқуллаевга бегона эмас. У "Пахтакор" билан Ўзбекистон чемпионатида, "Насаф" билан ОФК кубогида зафар қучган.

1) Финал. "Динамо" тўладими?

2) 5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди?

3) Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

4) Финал. "Насаф" "Пахтакор" билан нечанчи марта тўқнашади?

Автор :
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика