RU

Последние новости

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   2 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  6 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  10 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  22 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

Аргентина Финалиссимада Италияни тор-мор этиб, ғолиб бўлди! Новости

Аргентина Финалиссимада Италияни тор-мор этиб, ғолиб бўлди!

Евро-2020 ва Америка Кубоги ғолибларининг кучини аниқлайдиган Финалиссима якунланди!

Финалиссима. Италия - Аргентина 0:3

Голлар: Лаутаро Мартинес (Лионель Месси) 28', Анхель Ди Мария (Лаутаро Мартинес) 45+1', Пауло Дибала 90+4'

Италия: 21. Жанлуижи Доннарумма, 3. Жоржио Кьеллини (6. Мануэль Лаццари 46'), 19. Леонардо Бонуччи, 13. Эмерсон Палмиери (23. Алессандро Бастони 77'), 2. Жованни Ди Лоренцо, 8. Жоржиньо, 18. Николо Барелла, 12. Маттео Пессина (4. Леонардо Спинаццола 63'), 10. Федерико Бернардески (5. Мануэль Локателли 46'), 9. Андреа Белотти (17. Жанлука Скамакка 46'), 22. Жакомо Распадори. 

Захира: 14. Алекс Мерет, 1. Алессио Краньо, 7. Алессандро Флоренци, 15. Франческо Ачерби, 16. Брайан Кристанте, 29. Лоренцо Пеллегрини, 11. Маттео Политано.

Аргентина: 23. Эмилиано Мартинес, 19. Николас Отаменди, 3. Николас Тальяфико, 13. Кристиан Ромеро (6. Херман Песселья 85'), 11. Анхель Ди Мария (15. Николас Гонсалес 90'), 7. Родриго Де Пауль (14. Эксекиэль Паласиос 75'), 18. Гвидо Родригес, 4. Науэль Молина, 10. Лионель Месси, 20. Жовани Ло Чельсо (21. Пауло Дибала 90'), 22. Лаутаро Мартинес (9. Хулиан Альварес 85').

Захира: 12. Херонимо Рульи, 1. Франко Армани, 16. Лисандро Мартинес, 2. Хуан Фойт, 8. Маркос Акунья, 5. Алексис Макалистер, 17. Алехандро Гомес.

Огоҳлантиришлар: Николас Отаменди 22', Леонардо Бонуччи 39', Жованни Ди Лоренцо 72', Николо Барелла 77'


90+5. Учрашув якунланди! Аргентина Финалиссима соҳиби бўлди!

Дибаланинг ўзи ҳужумни бошлади, Месси давом эттирди, тўп яна Паулога етиб келди ва у дастлабки зарбасидаёқ гол урди!

90+4. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Дибала ўзининг илк зарбасидаёқ гол урди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Хулиан Альварес Доннарумманинг олдинга чиқиб кетганини кўриб узоқ масофадан зарба берди, аммо италиялик посбон тўпга биринчи бўлиб етиб келди.

83. Ўйиннинг ҳарорати жуда юқори, майдон "ёнмоқда"!

81. Жовани Ло Чельсо жуда қулай имкониятга чиқиб борди, дарвоза томон зарба берди, бироқ италиялик ҳимоячилар ушбу вазиятни бартараф эта олишди.

78. Италиялик футболчилар рақибларига нисбатан агрессив ўйнашни бошлади.

69. Нималар бўляпти майдонда? Яна Месси! 25 метрлардан Лео айлантириб зарба берди, Жанлуижи Доннарумма эса яна бир бор жамоаси жонига оро кирди!

67. Яна Месси! Чамаси 27 метрлардан дарвоза томон йўлланган зарбани Жанлуижи ушлаб олди.

65. Лео катта тезликда олдинга ўтди, ўзи жарима майдончасига ҳам кириб бориб зарба берди ва яна Доннарумма тўпни қайтариб юборди!

64. Месси ўнг қанотдан ҳужумга ўтди, тўпни марказга узатди, Лаутародан ўтди, аммо Ло Челсонинг берган зарбаси ноаниқ кетди.

62. Яна зарба, яна Ди Мария, яна Доннарумма! Месси тўпни бурчакдан узатди, Анхель Ди Мария дарвоза томон ажойиб зарба берди, Жанлуижи Доннарумма эса супер сейв қилиб хавфни бартараф этди!

60. ЗАРБА! Анхель Ди Мария тўпни чап оёғига тўғрилаб олиб дарвоза томон зарба берди, Доннаруммадан ажойиб сейв!

59. Локателлининг дарвоза томон берган зарбаси рикошетга учраб, дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

56. Доннарумма ўзи узатиб берилган тўпни сал қолса дарвозасига киритиб юбориши мумкин эди. 

46. Италия терма жамоаси бўлимни уч ўзгариш билан бошлади. Хўш, энди ўйинда қанчалик бу нарса сезилади?

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

Аргентина катта тезликда қарши ҳужумга ўтиб кетди, Лаутаро тўпни Анхелга узатди, Ди Мария эса тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, гол урди!

45+1. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Ди Мария ҳисобни иккитага оширди!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

38. Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпга Белотти бош билан зарба бера олмади.

31.Италияликлар янада фаоллашди.

Лео Месси жарима майдончасига кириб борди, тўпни марказроққа узатди, Лаутаро Мартинес эса қулай вазиятдан гол уриб кетди.

28. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Аргентина ҳисобни очди!

28. Месси ўзига узатиб берилган тўпни ўнг оёғига тўғрилади ва зарба берди, яна дарвозабон. 

26. Месси тўпни чап оёғига тўғрилаб олиб дарвоза томон зарба берди, тўпни Бонуччи қайтариб юборди.

24. Жакомо Распадорининг жарима зарбасидан йўллаган тўпни жонли деворга тегиб қайтиб келди, қайтган тўпга яна бир бор зарба берилди, бу сафар ҳам аргентиналик ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.

21. Италия жарима зарбасини амалга оширди. Ҳаволатиб узатиб берилган тўпга боши билан зарба берган Андреа Белоттининг зарбасини аргентиналик посбон ушлаб олди.

18. Ўйин анчагина шиддатли ўтмоқда. Ҳар икки терма жамоа ҳам катта тезликда қарши ҳужумларга ўтиб кетишга интилишмоқда.

12. Жакомо Распадорининг ерлатиб берган зарбасини Мартинес ушлаб олди.

7. Леонинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

6. Жарима зарбаси Италия дарвозаси томон. Тўп олдида Месси.

3. Учрашувнинг илк дақиқалари италияликлар устунлиги остида бошланди.

1. Ўйин бошланди!

Учрашувдан аввал Жоржио Кьеллинига махсус соврин топширилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Бугун ғолиб жамоа ушбу кубокнинг эгасига айланади.

- Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика