RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  2 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Фикр қолдириш масъулияти ёки ҳақоратларга қарши жанг ҳақида Новости

Фикр қолдириш масъулияти ёки ҳақоратларга қарши жанг ҳақида

Мамлакатнинг энг оператив ва энг йирик футбол портали – championat.asia ҳақоратли фикрлар, провокациялар, сўкинишлар ва аноним тарзда ўзи билдирган фикрларга жавоб бера олмайдиган ўқувчиларга қарши очиқ жанг эълон қилди.

Интернет – глобал тармоқ бўлиб, барчамизга ажойиб имкониятлар яратиб беради - ҳар бир оддий ўқувчи ўз ҳиссиётлари, эмоциялари, фикрлари, таклифлари, саволлари билан барчага бўлишиш ҳуқуқига эга. Бу албатта ажойиб.

АММО.

Сайтдаги фикрлар рейтинги, ҳақоратли сўзларни ўчириш, провокациялани тўхтатиш, ўқувчиларнин таклифидан келиб чиқиб сайтни янада ривожлантириш орқали биз портални янада яхши қилишга уринаяпмиз, бутун жамоа виждонан бу ишга киришган. Аммо бир насани ҳисобга олишингизни сўраб қолардик: Ҳар куни сайтга 100 мингдан ортиқ УНИКАЛ ўқувчи ташриф буюради, ҳар куни сайтга 3000дан 7000гача(!) фикр қолдирилади.

Тушуниб турганингиздек ҳар бир фикрни филтирлаш жуда катта ва оғир меҳнат талаб қилади – фойдаланувчи шартномасида аниқ қилиб ёзиб қўйилган: Қолдирилган фикрга айнан ўша ўқувчи ЖАВОБГАР ҳисобланади, сайт фикри эса у билан МОС ТУШМАСЛИГИ мумкин. Аммо кўплаб ўқувчиларимиз турли никлар, профиллар очиш орқали раҳбарият, футболчилар, мураббийлар ва бошқаларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлашади. Ўша ўқувчилар ўз оиласи даврасида ҳам шундай ёмон сўзларни ишлатишига бизда катта шубҳа бор. Бир неча ой давомида сайтимизда #бабаянаут хештегини кўплаб ўқувчилар ёзишди, энди у тарихга айланди ва бошқа инсонларни мана шундай ҳақоратлаш бошланмоқда…


Бунга биз нима деймиз?

Бизнинг меҳнатимизни қадрланг! Эртага сизнинг ўйлаб ўйламай гапираётган - ёзаетган гапларингиз учун бутун бир сайт жабр кўриб қолиши мумкинлиги ҳақида ўйланг!  Атрофга боқинг - ва шунга қараб хулоса қилинг. Бордию кимларгадир очиқ ойдин талаб ва эътирозларингиз булса - марҳамат ЎФФ сайти, портал ва бошқаларга ЎЗ номингиздан  очиқ мурожаат билан чиқинг, сайт орқасига НИК орқали беркиниш ва унинг фаолиятига таҳдид солиш ҳурматга лойиқ иш эмас. Сезган бўлсангиз асосли ва ўринли танқид, мулоҳазали таҳлил бизда ўз жойини ва "плюс"ларини топади.

Championat.asia сайти қоидаларни қўпол равишда бузаётган ўқувчиларга ШАХСАН қўнғироқ қилишни бошлаб юборди. Бизнинг журналистларнинг иш вақтини анчагина оладиган ушбу жараён орқали яқин орада ўз мевасини беришига ишонамиз, фикр қолдириш маданиятини ўстиришга ва келажакда сайтнинг шу маъромда ишлаб, янада ривожланишига умид қиламиз.

Агар бундай бўлавермаса, бундан ҳам қатъий чораларни қўллашга мажбур бўламиз…

PS:  ушбу мақола тахминан 10та профил очиб сўкиниш, ҳақорат ва сайтдаги деярли барча хабарлар тагида провокация ёзиб қолдирган ўқувчига бағишланади. Маъмурият қўнғироғидан сўнг ушбу ўқувчи уятдан ўзини қўярга жой топа олмай узр сўрашдан бошқа чораси қолмади…. Салом, қадрли

AsrorZiyodov,
AsrorZiyodov1999,  
AsrorZiyodov2000,

... шунингдек ўзини ҳам, атрофдагиларни ҳам умуман ҳурмат қилмайдиган ўқувчиларга бағишланади.

Матлуба Мустаева.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика