ФИФА Райола ва бошқа агентларга зарба тайёрламоқда
15 окт 2021 19:25
Новости
ФИФА Райола ва бошқа агентларга зарба тайёрламоқда
ФИФА агентларга жиддий зарба беришга тайёрланмоқда.
Манбанинг ФИФАдан бевосита олинган маълумотларга асосланиб, хабар беришича, агентларга бир трансфер операциясида ҳам клуб, ҳам ўйинчи вакили бўлиш тақиқланади. Гап йиллик маоши 200 минг доллардан ошадиган футболчилар учун тузиладиган битимлар ҳақида кетмоқда.
Таъкидланишича, етакчи агентлар бундай янгиликка мутлақо қарши. Улар аллақачон судга даъво қилишга тайёр.
The Times янгиликлар нашри муқовасига Мино Райола суратини жойлаштирди. Машҳур агент Поль Погбанинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши эвазига 41 миллион фунт ишлаб топган, чунки у шартномада футболчи ва иккала клубнинг ҳам вакили бўлган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии