RU

Последние новости

15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  10 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9

ФИФА президенти Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32-жамоаси қачон аниқ бўлишини маълум қилди Новости

ФИФА президенти Клублар ўртасидаги ЖЧнинг 32-жамоаси қачон аниқ бўлишини маълум қилди

ФИФА президенти Жанни Инфантино "Леон"нинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақидаги қарор апрель охири ёки май бошида қабул қилинишини кутмоқда.

АҚШда клублар ўртасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига бағишланган тадбирда ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилотнинг "Леон"ни бир хил хўжайинга эга клубларнинг иштирок этишини тақиқловчи регламентни бузгани учун турнирдан четлаштириш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади.

ФИФА маълумотларига кўра, "Леон" Grupo Pachuca таркибига киради ва бу унинг дисквалификациясига асос бўлган. 32 та жамоа иштирокида илк бор янги форматда ўтказиладиган турнирда ҳозирда 31 иштирокчи бор. Инфантинонинг таъкидлашича, якуний қарор Спорт арбитраж судига (CAS) боғлиқ бўлади ва апрель ойи охири ёки май ойи бошида чиқарилади.

CAS қарори чиқмагунча ФИФА турнирда иштирок этиш ҳуқуқи учун "Лос-Анджелес" ва "Америка" ўртасида плей-офф ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ўз навбатида, "Америка" ҳали ФИФАдан расмий хабар олмаганини маълум қилди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати биринчи марта Қўшма Штатларда бўлиб ўтади ва бир ой – 14 июндан 13 июлгача давом этади. Иштирокчи жамоалар олтитагача янги ўйинчини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Турнир тарихидаги энг кўп совриндор клуб "Реал" бўлиб қолмоқда, "қаймоқранглилар" кубокни беш марта қўлга киритган.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика