ФИФА ижтимоий алоқалар бўлими директори иштирокидаги матбуот-анжумани якунланди
27 мая 2015 14:40
Новости
ФИФА ижтимоий алоқалар бўлими директори иштирокидаги матбуот-анжумани якунланди
Айни дамда ФИФА ФИФА ижтимоий алоқалар бўлими директори Волтер де Григорио иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
Олдинроқ сайтимиз орқали ФИФАнинг 6 вакили ҳибсга олингани ҳақида хабар қилинган эди.
- Қўлга олиш қандай бўлди, хабарларга кўра операция соат 6да бошланган?
Ҳа. Мен ўша вақтда ухлаётган эдим. Кейинроқ эса менга ҳибс ҳақида хабар беришди.
- Ҳибсга олинганлар ўз вазифасига қайта тикланадими? Президент айни дамда нималар билан банд?
Уларни ҳибсга олгани учун вакилларимиз ишсиз қолади деб ўйламайман. Йозефф Блаттер ҳозирда ҳаммасидан хабардор, у қонун ҳимоячилари билан ҳамкорликда иш олиб боряпти.
- ФИФА юзага келган воқеа борасида ҳибсга олинганлар қайта тикланиши мумкин деяпсиз, ахир уларга айб қўйилганку?
Уларнинг айби исботлангани йўқ. Бугун тонгда ҳибс амалга ошган ва бу борада тезликда қарор қабул қилиб бўлмайди. Агар улар оқлансачи...
- Сиз ҳибсга олинганларнинг исмини айта олмаслигингизни тушунаман, аммо уларнинг орасида икки вице-президент бор?
Албатта. Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Уларнинг исмлари шанба ёки якшанба куни маълум бўлади. Вакилларимиз жума куни сайловларда иштирок этиши номаълум. Шу билан матбуот-анжуманини якунлаймиз. Барчага раҳмат.
Эслатиб ўтамиз,
Комментарии