RU

Последние новости

ФИФА бошқа мамлакатдан қалбаки паспорт олган футболчи юзасидан текширув бошлади Новости

ФИФА бошқа мамлакатдан қалбаки паспорт олган футболчи юзасидан текширув бошлади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Чили футбол ассоциациясининг Эквадор ҳимоячиси Байрон Кастильо колумбиялик эканлиги ва қалбаки ҳужжатлар билан ўйнагани ҳақидаги айбловлари юзасидан текширув бошлади.

ФИФА расмий сайти хабарига кўра, Чили футбол ассоциацияси ФИФА тартиб-интизом қўмитасига шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, унда Кастильога Эквадор фуқаролигини бериш бўйича ҳужжатларнинг сохталаштирилгани бўйича бир қатор айбловларни илгари сурган.

Чилиликлар Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси иштирок этган ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги барча саккизта ўйинда техник мағлубият қайд этилишини талаб қилмоқда.

Терговнинг бориши ҳақида батафсил маълумот яқин вақтларда тақдим этилади.

Эквадор терма жамоаси 26 очко жамғариб, турнирга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи жаҳон чемпионати саралаш турнири турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Чили терма жамоаси эса 19 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика