RU

Последние новости

18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  6 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  46 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади Новости

Футзал бўйича Жаҳон чемпиоанти қуръа ташлаш маросими Регистон майдонида бўлиб ўтади

Биласиз, 2024-йил юртимиз нуфузли турнир ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мусобақадан олдин эса яна бир муҳим воқеа - турнирга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Маросим юртимизнинг энг гўзал масканларидан бири, кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтиши белгиланган. 

26 май куни Регистонда ўтказиладиган маросимни дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Гўзал Самарқанддаги қуръа ташлаш маросими юртимизнинг спорт орқали ўзини яна бир бор намоён этишига хизмат қилади. 

Бугун ФИФА Президентининг футзал бўйича ёрдамчиси, ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Ҳаиме Ярза бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Делегацияга Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамроҳлик қилмоқда. Делегация аъзоларини Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. 

Тадбир иштирокчилари Регистон майдонида қуръа ташлаш маросимини ташкил этишга доир режалар билан танишди.

ЎФА матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика