ФИФА Африка Кубогида иштирок этишдан бош тортганларни жазолаши мумкин
04 янв 2017 12:43
Новости
ФИФА Африка Кубогида иштирок этишдан бош тортганларни жазолаши мумкин
Африка Миллатлар Кубоги-2017да иштирок этишдан бош тортган футболчилар ФИФА томонидан жазоланиши мумкин.
Ўйинчи ўз жамоасининг бир нечта ўйинидан четлаштирилиб, клуб жаримага тортилади.
Гап АПЛда тўп тепаётган Жоэл Матип ("Ливерпуль") ва Аллан-Ромеу Ньом ("Вест Бромвич") ҳақида кетяпти. Икки футболчи декабрда Габондаги турнирда ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилишни режалаштирмаётганини айтган эди.
"Клублар футболчиларга Африка Кубогида иштирок этишга руҳсат бериши лозим. Акс ҳолда ФИФА футболчи ва клубларни жазолаши мумкин. Футболчи турнирни ўтказиб юбориши мумкин бўлган ягона сабаб - жароҳат. Агар ФА аралашишга уринса, уларни санкциялар кутиб туриши мумкин" - дейди адвокат Дэвид Селигман.
Комментарии