RU

Последние новости

07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  2 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  4 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  20 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  28 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  255 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди? Новости

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди?

30 сентябрь куни EA Sports компанияси FIFA 23 симуляторини оммага тақдим этди.

Элдор Шомуродов ўтган ҳафта якунларига кўра, ФИФА кунларида ўзини кўрсатгани боис “ҳафта рамзий жамоаси”дан ўрин олди. Агар янглишмаётган бўлсам, TOTW (Team of the Week)да қайд этилган илк ўзбекистонлик бўлди.

Хўш, нега карточкаси юқорисига “юлдузча” қўйилганди? Гап шундаки, EA Sports компанияси ўзини кўрсатган умумий скилли (кўрсаткичи) камроқ футболчидан бирини танлаб олади ва унинг рейтингини маълум даражада кўтаради. Шу орқали футболчи махсус юлдузчага эга бўлади. Демак, “Рома” форвардининг ўйиндаги расмий скилли 75 балл эди ва бу кўрсаткич 84 га етказилди. Элдорда ҳозирда иккита карточка бор - "стандарт олтин" ва "TOTW олтин".


"YouTube" платформасида бир қатор стримерлар 27 ёшли ҳужумчини ўз жамоасига олиб, видео жойлашга ҳам улгурди.


FIFA 23'даги ўзбекистонлик футболчилардан яна бири “Ал Насср” вингери Жалолиддин Машарипов ҳисобланади. Унинг кўрсаткичи 72 баллга баҳоланган.

FIFA 22 расмий версиясидан эса Шомуродов (71 балл), Машарипов (73) билан бирга Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", 73), Рустам Ашурматов ("Канвон", 66), Достонбек Турсунов ("Пусан Ай Парк", 64) ҳамда Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", 62) жой олганди. Аҳмедов фаолиятини якунлаган бўлса, Ашурматов, Турсунов ҳамда Искандеров Ўзбекистонга қайтган.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика