RU

Последние новости

14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  0 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   10 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  3 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  7 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  19 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  24 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0 10:51«Реал Мадрид»нинг қишдаги режалари маълум  0 10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  5

FIFA 22. Нархи қанча? Қачон сотувга чиқади? Бошқа ўйинлардан нимаси билан фарқ қилади? Новости

FIFA 22. Нархи қанча? Қачон сотувга чиқади? Бошқа ўйинлардан нимаси билан фарқ қилади?

Теги :  FIFA 22
FIFA 22 ўйини ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Муқовада яна Мбаппе

Килиан Мбаппе — FIFA 22'нинг юзи ҳисобланади. У кетма-кет иккинчи йил ушбу ўйин муқовасида пайдо бўлади. Бу ҳақда эълон қилингач, Мбаппе дарҳол Инстаграмда муносабат билдирди: "Яна FIFA муқовасида эканлигимдан фахрланаман”. Шундай қилиб, Мбаппе Криштиану Роналдудан кейин кетма-кет иккинчи йил FIFA муқовасидан ўрин олган илк футболчига айланди. Криштиану FIFA 18 ва FIFA 19'нинг юзи эди.


Қачон сотувга чиқади?

FIFA 22'нинг расмий сотувга чиқиш санаси 2021 йилнинг 1 октябри саналади.


FIFA 22'ни қайси қурилмаларда ўйнаш мумкин?

PlayStation 4, PlayStation 5, Xbox Series, Xbone One, PC, Nintendo Switch, сервис Google Stadia.


FIFA 22'нинг нархи қанча? 

Ўйин уч тоифа бўйича сотувга чиқарилади: Standard, Champions ҳамда Ultimate. Нархлар шу бўйича юқорилаб боради.

PS4&PS5 — $59.99, $79.99, $99.99

Xbox One & Xbox Series-X — $59.99, $79.99, $99.99

$ — доллар қийматида.


Трейлер



Янги HyperMotion технологияси билан нима ўзгаради?

У расмий трейлерда кўзга ташланади. Лойиҳани амалга ошириш учун ўйинчиларнинг реал ҳаракатларидан фойдаланилган. EA Sports ўйинга жонли анимацион технологияларини киритди. Назарий жиҳатдан, бу сунъий интеллект ва ўйинда ҳаводаги курашни қайтадан кўриб чиқилганини англатади.

HyperMotion технологияси ўйинга тўрт мингга яқин янги анимациялар қўшиши режалаштирганди. Уларни яратиш учун 22 нафар футболчидан фойдаланилган. EA Sports таъкидлашича, ўйиндаги ҳаракатлар энди ҳақиқий футболдаги ўйинчиларнинг хатти-ҳаракатларига ўхшаш бўлади. Ўйин ҳеч қачон бундай реализм даражасига етмаган.

Фойдаланувчилар учун битта муаммо бор: ушбу технология компьютерда ўйнаб бўлмайди. Ундан фақат PS5 ва Xbox Series-X'да фойдаланиш мумкин. Сабаби, кўплаб компьютерлар HyperMotion'нинг минимал талабларига ҳам жавоб бера олмайди. FIFA'нинг янги қисми FIFA 21 дан тубдан фарқ қилади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика