RU

Последние новости

19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  1 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  14 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  7 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  10 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  3 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8

Февзи Давлетов: "Ҳужумда муаммоларга дуч келдик" Новости

Февзи Давлетов: "Ҳужумда муаммоларга дуч келдик"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг "тулпорлар" бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ташкил қилган ҳужумларимизга тезлик етишмади. Биз жуда секин ҳаракатландик. Рақиб барча зоналарни ёпишга улгурди. Реализация яхши эмас эди. Зарба берадиган вазиятда пас беряпмиз ва тескариси. Ҳужумда бироз муаммоларга дуч келдик. Ҳайдаров ҳам терма жамоага жўнаб кетган. Муҳаммадали ҳам қизил карточка олди. Буларнинг барчаси бизга панд берди" - дея фикр билдирди Февзи Давлетов бугунги учрашув ҳақида.

- Ҳужумчилар ҳақида гапириб ўтсангиз? Ҳайдаров жамоага қайтиши ёки қишда жамоа янги ҳужумчини сотиб олиши мумкинми?

- Албатта, бу масала бўйича иш олиб борамиз. Қишда кимдирни сотиб оламиз. Учта ҳужумчимиз бўлса яхши бўларди. Иккинчи бўлимда ҳужумчиларга тезлик қўшдик, футболчиларга ҳам қўшимча кўрсатма бердим. Тўп рақиб жарима майдончасига ҳам кўп маротаба етиб борди, аммо реализация яхши даражада эмас эди.

- 2010 йилги ЕЧЛ мавсумида "Барселона" бош мураббийи "Интер"га қарши учрашувда қизиқ бир тактик юриш қилганди, аниқроғи марказий ҳимоячи Жерар Пикени ҳужумчи сифатида ўйнатганди. Бугун сиз ҳам шундай юриш қилдингиз...

- Ҳа, шундай ўйнаб кўриш режамиз бор эди. Бир ҳафта давомида уни ҳужумчи сифатида ўйнатиб келдик. Унинг бўйи баланд ва ҳаводаги тўпларга курашишда устунликка эга, аммо бугун режамиз иш бермади.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика