Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
05 мар 21:25
Новости
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
Суперлига
2-тур
"Сурхон" – "Нефтчи" 0:3
Термиз. "Сурхон Арена". 19:30
Гол: Стипе Перица (Иззатилло Пўлатов) 40', Стипе Перица 48', Йован Жокич (Фарруҳ Сайфиев) 72'
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шавкат Раҳматов, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Зокир Қодиров
VAR: Рустам Лутфуллин
AVAR: Кристина Середа
Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев
"Сурхон": 25.Отабек Боймуродов, 2.Беҳруз Каримов, 3.Беҳруз Жуматов, 9.Стивен Чинеду, 10.Суннатилла Абдуллажонов (77.Асадбек Каримов, 71), 11.Ричард Фрайдей (33.Умидбек Қувондиқов, 81), 14.Тоҳир Ашурбаев (91.Аъзамжон Темирхонов, 81), 17.Сарвар Абдуҳамидов (19.Фарруҳ Қодиров, 64), 21.Торнике Дзебниаури, 26.Беҳруз Шукуруллаев, 27.Муҳаммадали Мусахонов.
Захира: 86.Даврон Мерганов, 31.Камрон Эргашев, 38.Шоҳруҳ Қахоров, 55.Яҳёбек Зокиров, 78.Жамшид Омонов.
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 2.Иззатилло Пўлатов (8.Владимир Йовович, 60), 4.Боян Цигер, 9.Хуршид Ғиёсов (22.Алишер Одилов, 46), 10.Жамшид Искандеров, 11.Асилбек Жумаев (7.Аброрбек Исмоилов, 46), 18.Стипе Перица (32.Зоран Марушич, 60), 20.Анваржон Ғофуров, 23.Йован Жокич (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 79), 30.Рустамбек Фомин, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 14.Далер Тухсанов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 77.Ратиньо.
Огоҳлантиришлар: Тоҳир Ашурбаев (44), Рустамбек Фомин (77).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди.
90. Ууух! Қодировнинг кучли зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига бориб тегди.
89. Зарбааа! Дзебниаурининг ерлатиб берган зарбасига аниқлик етишмади.
85. Зарба! Дзебниаурининг жаримадан йўллаган зарбасини Эргашев қайтарди.
84. Ғофуров қанотда Каримовни йиқитишга мажбур бўлди.
81. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Фрайдей ўрнига Қувондиқов, Ашурбаев ўрнига Темирхонов баҳсни давом эттиради.
79. "Нефтчи"да алмаштириш: Жокич ўрнига Йўлдошев тушди.
77. Фомин қоидани бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
75. Уууух! Чинедунинг зарбаси рикошет орқали устунга бориб қайтди.
72. ГОЛ! Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Жокич бош билан гол уриб, ҳисобни йириклаштирди — 0:3!
71. "Сурхон"да алмаштириш: Абдуллажонов ўрнига Каримов майдонга тушди.
70. Ууух! Йововичнинг қулай пасидан кейин Жамшид Искандеров дарвозани аниқ нишонга ололмади.
68. Зарба! Тоҳир Ашурбаевнинг бош билан берган зарбасига сал аниқлик етишмади.
64. "Сурхон"да ўзгариш: Абдуҳамидов ўрнига Қодиров туширилди.
62. Зарба! Йовович кетма-кет 2 та зарба берди, аммо тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.
60. "Нефтчи"да 2 та алмаштириш: Перица ўрнига Марушич, Пўлатов ўрнига Йовович баҳсни давом эттиради.
59. Абдуллажоновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.
55. Майдонда ётган Фрайдейга тиббий ёрдам керак. "Сурхон" легионери Ғофуров билан тўқнашиб кетди.
53. "Нефтчи" мухлислари Термизда ўзига хос атмосферани яратган ҳолда амалдаги чемпионни астойдил қўллаб-қувватлаб турибди.
51. Зарба! Абдуллажоновнинг узатмасидан сўнг Торнике Дзебниаури бош билан анча ноаниқ зарба йўллади.
48. ГОЛ! Стипе Перица Одилов тепган тўпни дарвозабон қайтаргач, уни бўш дарвозага жойлади ва дубль муаллифига айланди!
46. Иккинчи тайм бошланди!
46. "Нефтчи"да 2 та ўзгариш: Ғиёсов ўрнига Одилов, Жумаев ўрнига Исмоилов туширилди.
Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
44. Тоҳир Ашурбаев Жумаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди.
43. Фарруҳ Сайфиевнинг муваффақиятсиз узатмасидан кейин тўп майдондан чиқиб кетди.
40. ГОЛ! Иззатилло Пўлатовнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан сўнг Стипе Перица бош билан тўп киритиб, ҳисобни очди — 0:1!
37. Искандеровнинг бурчакдан ошириб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.
29. Зарбалар бўйича статистика: 3-2
22. Ричард Фрайдей қанотда тўпни қабул қилиб олди ва офсайдда экани қайд этилди.
19. "Нефтчи" тўпга эгалик қилган ҳолда секин-аста олдинга бормоқда, аммо ҳозирча ҳужумлар орқарли айтарли вазият ҳосил қилинмади.
15. Искандеров бир неча ҳимоячилар қуршовида қолиб кетди ва тўпни йўқотди.
11. Ууух! Чинедунинг чап оёқда берган зарбасига аниқлик етишмади.
10. Зарба! Стивен Чинеду алдамчи ҳаракатларни амалга ошириб, дарвозани пойлашга уринди ва тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
7. Жамшид Искандеровнинг яхши ўйланган пасига Отабек Боймуродов эга чиқди.
4. Маълумот ўрнида, "Сурхон"нинг бир йўла 8 нафар футболчиси "Нефтчи" билан ўйин қайдномасига кирмади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, футболчилар анчадан буён маош тўланмаётгани боис майдонга тушишдан бош тортишган. Қайдномадан қуйидаги футболчилар ўрин олишмади:
Артём Потапов, Жамалдин Ходжаниязов, Нодирхон Неъматхонов, Ҳумоюн Шербўтаев, Достонбек Турсунов, Беҳруз Шайдулов, Беҳзод Шамсиев, Жавоҳир Жўраев
3. Бугунги беллашувда "Сурхон"га 2007 йилда туғилган Беҳруз Каримов сардорлик қилмоқда.
1. Ўйин бошланди!
- Учрашув 19:30 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии
2Жамалиддин Хўжаниезов
3Носирхон Неъматхонов
4 Ҳумоюн Шербўтаев
5 Достон Турсунов
6 Беҳузур Шайдулов
7Беҳзод Шамсиев
8 Жавоҳир Жўраев
Сурхонни мана шу асосий таркиб футболчилари. Бугунги ўйинда таркибда йўқ!