RU

Последние новости

07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  5 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  3 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  8 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1

Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас" Новости

Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


"20-25 дақиқага қадар ўйинни назорат қилдик. Иккинчи голни уриш керак эди. Вазиятлардан фойдалана олмаётганимиздан сўнг ҳимояга ётиб оляпмиз, шу орқали рақиб кўпроқ бўш зоналарга эга бўлмоқда. Биринчи бўлимнинг иккинчи яримда шундай хатоларга йўл қўйдик. Танаффусда эса кўрсатмалар бердим. Иккинчи бўлим стартини муваффақиятсиз ўтказдик. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас" - дея фикр билдирди Февзи Давлетов учрашув якунлангач.

- "Сурхон" иккинчи таймни анча ёмон ўтказди. Бунга сабаб нима?

- Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг йигитлардан юқорироқ ўйнаш кераклигини айтган эдим. Қанотда охиригача курашиш керак эди. Иккинчи голда эса яхши ижро бўлди. Футбол шундай, 60 ёки 90 дақиқа яхши темпда ўйнайсан, аммо хатолар туфайли барчаси ўзгариб кетади.

- Сиз ўйин давомида кам кўрсатмалар берасиз. Бунга сабаб нима?

- Биз ҳафта давомида футболчиларга кўрсатмалар бериб борамиз. Ўйин вақтида эса бунинг катта аҳамияти йўқ.

- Жаҳонгир Абдусаломов сўнгги дақиқаларда ўйинга қўшилди. Бунга сабаб нима?

- У кўп вақт ўтказиб юборди ва оптимал ҳолатда эмас. Имкон қадар тезроқ оптимал спорт формасига қайтиб олади деган умиддаман.

- Асилбек Жумаев реализация масаласида оқсамоқда. Ушбу фикрга қўшиласизми?

- У жуда катта ҳажмдаги ишни бажаради, аммо вазиятларда фойдаланиши ҳам керак. Вингерлар гол уриши керак. "Андижон" вингерлари гол ура олишди. Жумаев ўз вазиятидан фойдаланиши керак эди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика