RU

Последние новости

07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  1 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  50 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3

Феруз Бобоқулов: "Гессга нима учун керак бўлмай қолганимни тушуна олмадим" Новости

Феруз Бобоқулов: "Гессга нима учун керак бўлмай қолганимни тушуна олмадим"

Биринчи даврада Бухоро шарафини ҳимоя қилган Феруз Бобоқулов бир нечта ўйинларда рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига муҳим очколарни келтирганди.
Бироқ шундай бўлсада, бош мураббий Эдгар Гесс ҳужумчига руҳсат берди. Бунинг сабабини билиш мақсадида Бобоқулов билан боғландик.

- Феруз, очиғини айтганда иккинчи даврада ҳам "Бухоро"да қолишингизни кутгандик. Лекин бундай бўлиб чиқмади. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Тўғрисини айтсам, бунга ўзим ҳам ҳайронман. Бош мураббийнинг қарорига кўра, мен каби асосий таркибнинг бир қатор ўйинчилари жамоа билан хайрлашди. Аслида клубда ишларим яхши эди. Барча билан муносабатим илиқ бўлган. Шу боис мавсум охирига қадар Бухорода ўйнашни режалаштираётгандим. Бироқ кутилмаганда, руҳсат берди. Очиғи Гесснинг ушбу қарорига сира тушунмадим. Ёки унинг ўзи нима учун бундай бўлаётганини айтмади. Бош мураббийга керак эмас экансан, ҳар қандай холатда ҳам кетишинг шарт! Чунки сунъий йўллар орқали жамоада олиб қолишларини кутиб ўтириш ярашмайди.

- Мавсум бошида "Бухоро"га келишингиз қандай амалга ошганди?
- У ерга клуб раҳбариятининг таклифи билан борганман. Геннадий Кочнев жамоага ёрдам беришим кераклигини айтганида йўқ дея олмагандим.

- Кетиш олдидан раҳбарият билан бу борада гаплашган бўлсангиз керак?
- Ҳа. Лекин биласизми майдонда кимни ўйнатишни мураббий ҳал қилади. Раҳбарият ҳозир Эдгар Яковлевичнинг олдига вазифа қўйган. Бунинг учун унга барча шароитларни яратиб бермоқда. Кейин мавсум сўнггида натижа талаб қилади.

- Сиздан ташқари яна асосий таркибнинг бир нечта футболчиларидан воз кечган "Бухоро" иккинчи даврада қийналиб қолмасмикин. Аксига олиб ҳозир жамоа шов-шувли ҳаридларни амалга ошираётгани йўқ.
- Агар вазият шу кетишда бўлса, иккинчи даврада жамоага қийин бўлиши турган гап. Азиз Ғуломхўжаев чап қанотда барқарор ўйин кўрсатаётганди. Шунингдек тажрибали Андрей Акопянц ҳам кетди. Жамоада қолган йигитлар билан гаплашиб тураман. Уларнинг айтишича, таниқли футболчилар келмаяпти. Аксинча иккинчи лигадан ва охирги йилларда ҳеч бир жамоада ўйнамаётган футболчилар келиб қўшилмоқда экан.  Нима бўлганда ҳам "Бухоро"га омад тилайман.

- Биринчи даврадаги фаолиятингиздан қанчалик қониқиш хосил қилдингиз?
- Фикримча ёмон ўйин кўрсатмадим. Ҳар холда маҳаллий мухлисларнинг ҳеч бири менга бу борада эътироз билдирмади. Мақтаняпти демангу, жамоа учун жами 12 очко келтирган голларни урдим. Шунинг учун иккинчи даврада ҳам Бухорода ўйнашга умид қилгандим.

- Энди келгуси режалар қандай?
- Ҳозирча Навоийдаман. Вақтинчалик "Қизилқум" ёшлар жамоасида спорт формамни йўқотмаслик мақсадида машғулот ўтказиб турибман. Олимда бир қатор вариантлар бор. Бу масала душанба куни аниқ бўлиб қолса керак.

- Айнан қайси жамоалардан таклиф бўлаётганини аниқ айта оласизми?
- Олий лиганинг 3-4 та клуби билан гаплашдим. Душанба куни Тошкентга бораман ва уларнинг маъқул келгани билан музокара ўтказаман. "Динамо", "Нефтчи", "Андижон"...

  Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика