RU

Последние новости

21:23"Истанбул Башакшехир" — "Антальяспор": Асосий таркиблар маълум  4 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  7 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  51 21:05Суперлига. "Қизилқум" – ОКМК 0:1 (матнли трансляция)  2 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  11 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  10 19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  3 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  3 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  21 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1

Фернанду Сантуш: "Германиядан қўрқмайман" Новости

Фернанду Сантуш: "Германиядан қўрқмайман"

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Евро-2020 гуруҳ босқичининг 2-турида Германия билан ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Германия билан дуранг ёмон натижа ёмонмас? Португалия билан ҳатто Германия каби жиддий жамоалар ҳам ҳисоблашишга мажбур. Улар бизнинг футболимизни ва юлдузларимизни яхши билишади. Шу билан бирга, улар бизни мағлуб этамиз деб ўйлаши мумкин, аммо дунёда ҳеч ким ҳозирда Португалия турнирда қолиб кетади деб айтмайди. Германия фантастик жамоа, уларда ажойиб ўйинчилар бор, учрашувларда устунлик намойиш этишади ва тўпга эгалик қилишади. Аммо мен Германиядан қўрқмайман. Биз уларнинг футболчиларини ҳурмат қиламиз, аммо ғалаба қозонишга қатъий қарор қилдикми, албатта бунга эришамиз.

Венгрияга қарши яхши футбол намойиш этдик — яхши ҳужумлар ташкил қилдик, дарвозамизни ҳимоя қила олдик, рақибга босим ўтказдик, имкониятлар яратдик. Германия ҳам Францияга қарши яхши ўйин ўтказди, эслатишим мумкин, французлар амалдаги жаҳон чемпионлари. Немислар фақат автогол натижасида гол ўтказиб юборишди, якуний ҳисоб ўйиннинг тўлиқ суратини акс эттирмади. Шанба куни биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, ғолиб чиқишимизга ишонамиз, ушбу баҳснинг калити қўлимизда.

Мен нафақат Роналдуни, балки бутун жамоани рағбатлантиришим керак. Роналду биз билан эканлиги жуда яхши, биз у билан фахрланамиз, аммо у якка ўзи ғалаба қозона олмайди. Жамоавий ўйин бизнинг кучимиз бўлиши керак, биз чин юракдан ўйнашимиз керак", — дейди Сантуш.

Эслатиб ўтамиз, Португалия — Германия тўқнашуви 19 июнь куни соат 21:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика