RU

Последние новости

13:12Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози: "Пенальтилардан фойдаланишни кўп маротаба машқ қилгандик"  5 12:58Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади  0 12:30"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади  9 12:03Слот – Гвардиолани АПЛнинг бир мавсумида икки марта мағлуб этган "Ливерпул"нинг биринчи мураббийи!  5 11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  4 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  1 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  17 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1

"Фенербахче" Туркия Суперкубогида ёшлар жамоаси билан қатнашади ва... майдонга 9 киши бўлиб тушмоқчи Новости

"Фенербахче" Туркия Суперкубогида ёшлар жамоаси билан қатнашади ва... майдонга 9 киши бўлиб тушмоқчи

Бундан ташқари, клуб президенти ўринбосари учрашув 90 дақиқа давом этмаслигини айтди.

Туркиянинг "Фенербахче" клуби президенти ўринбосари Эрол Билежик "Адана Демирспор"га қарши ўйин олдидан баёнот билан чиқди. Билежик жамоанинг 7 апрель куни Туркия Суперкубоги доирасида "Галатасарой"га қарши баҳсда иштирок этишини маълум қилди. Бироқ у беллашувда асосий жамоа эмас, балки "Фенербахче"нинг U19 жамоаси майдонга тушишини таъкидлади.

Футбол мусобақаси қоидаларига кўра, жамоа ўйинни майдонда камида 9 нафар ўйинчи билан бошлаши керак. Ўйин давомида камида 7 нафар футболчи иштирокида ўйин давом этиши мумкин. Агар жамоа таркибида 6 киши қолса, ўйин ҳакам томонидан тўхтатилади.

Клуб раҳбариятининг маълум қилишича, жамоа 90 дақиқа ўйин ўтказмоқчи эмас. Улар қоидаларга биноан 9 киши бўлиб майдонга тушмоқчи ҳамда 6 футболчи қолгунга қадар ҳаракат қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Фенербахче" сафарда "Трабзонспор" устидан ғалаба қозонгач (3:2), мезбон жамоа мухлислари майдонга тушиб кетишди ва ғалабани майдон марказида нишонлаётган футболчиларга ташланишганди. Натижада, клуб Туркия чемпионатидан чиқиб кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика