RU

Последние новости

22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  0 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  13 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  5 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  2 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  116 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  1 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  19 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  2 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  5 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  3

Фарҳод Нишонов: "Ўйинолди жараёнларда ўнг қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди" Новости

Фарҳод Нишонов: "Ўйинолди жараёнларда ўнг қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Олимпик Мобиуз" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Ўтган турда ютқазиб қўйганимиз жамоамиз йигитларига қаттиқ таъсир қилганди. Бугунги мақсад фақат ғалаба эди. Йигитлар характер кўрсата олишди, якунда ғалабани тантана қилдик. Жамоага ғолиблик руҳиятини сингдириш асосий мақсадларимиздан ҳисобланади.

- Қанот вингерларида тезлик ва тажриба етишмагандек кўринди. Ҳужумлар асосан марказдан ташкил этилди. Бу кўрсатмамиди ёки ўйинга танланган услубми?

- Йўқ, бу ўйиндан келиб чиқиб юзага келган вазият. Жараённинг боришига қараб шундай ўйин кўрсатдик. "Дўстлик"нинг ўйинларини кўриб чиққанмиз, уларда тезкор футболчилар бор эди. Қўшимча ўрнида, ўйинолди жараёнларда қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди.

- Ҳозир ҳолати яхшими?

- Ҳа, қўрқадиган жойи йўқ. Кейинги ўйинга тайёр бўлади. Унинг ўрнига бошқа футболчини туширдик, ўзини яхши кўрсатди.

- "Дўстлик" биринчи бўлимда 2 та яхши вазиятга эга бўлди. Шу ҳолатларда жамоангиз ҳимоя чизиғида палапартишликлар бор экандек кўринди...

- Таркибимиз ёш, асосан 2006-2007 йилларда туғилган футболчилар ўйнаяпти. Кейин улар турли академиялардан жалб этилган. Ўзаро бир-бирларини тушунишга вақт керак. Кейин бу ёшдаги футболчиларда ҳаяжон ҳам кучли бўлади.

- Ўша вазиятларда гол бўлмагани омад билан боғлиқми?

- Футболда омаднинг ўрни ҳамиша муҳим. Бироқ, ўша вазиятларда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Тўғри жой танлагани боис рақиб ҳужумчисида саросима кўзга ташланди, аниқ ҳаракат қила олмади.

- Жамоангиз таркиби ёш футболчилардан иборат. "Қўқон-1912", "Бухоро", "Машъал", Шўртан" каби тажрибали футболчилари бор бўлган жамоаларга қарши қанчалик жиддий кураша оласизлар?

- Таркибимиз ёш экани тўғри. Биз майдондан ташқарида бу жамоаларни ҳурмат қиламиз. Суперлига вазифаси қўйилган клублар. Майдонда ҳар бир рақибга қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

   
20 мар 22:40:45
Jamshid Abdusamadov
Команда зур уйнашди. Далер Тухсанов дегани алохида ажралщи
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика