RU

Последние новости

12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  0 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  0 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  4 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   2 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  10 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  15 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими? Новости

ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?

Бугун Суперлига 7-тур баҳслари старт олади. Турни очиб берадиган учрашувда "Олимпик" ва "Пахтакор" жамоалари тўқнаш келади

Бу икки клуб ҳозирга қадар Суперлигада бор йўғи тўрт маротаба тўқнаш келишган. Икки учрашувда дуранг қайд этилган бўлса, бир баҳсда "Пахтакор" ва бир баҳсда "Олимпик" ғалаба қозонган. Ўзаро ўйинларда "Пахтакор" рақиб дарвозасини олти маротаба ишғол эта олган бўлса, "Олимпиячилар" "шерлар" дарвозасига бешта тўп киритишга мувофақ бўлишган.

Ўзаро тўқнашувлар

16.03.2022 "Пахтакор" - "Олимпик" 1:1

Голлар: 5" Жиянов, 22" Сайфиев


17.08.2022 "Олимпик" - "Пахтакор" 1:1

Голлар: 46" Банашак, 61" Жўрақўзиев


03.03.2023 "Пахтакор" - "Олимпик" 2:3

Голлар: 7" Жиянов, 49" Одилов, 63" Сайфиев, 79" Абдумажидов, 83" Турсунов


28.07.2023 "Олимпик" - "Пахтакор" 0:2

Голлар: 3" Холматов, 54" Черан


Ўзаро тўқнашувлардаги тўпурарлар

Икки Тошкент жамоасининг ўзаро тўқнашувларида икки нафар футболчи тўпурар ҳисобланади. Ҳозирги кунда иккиси ҳам "Навбаҳор"да тўп тепаётган Фарруҳ Сайфиев ва Русланбек Жияновлар ўзаро тўқнашувларда иккитадан гол киритишдан.

1 Фарруҳ Сайфиев - 2та гол

1 Русланбек Жиянов - 2та гол

2 Диёр Холматов - 1та гол

3 Драган Черан - 1та гол

4 Алишер Одилов - 1та гол

5 Пшемислав Банашак - 1та гол

6 Саидазамат Мирсаидов - 1та гол

Жорий мавсумдаги натижалар

Учрашувдаги мезбон "Олимпик" жамоаси ортда қолган 6та турнинг бор йўғи 4тасида иштирок этди. Бунга сабаб Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпия ўйинларига лицензия берувчи Осиё кубогида иштирок этгани. Дастлабки икки турда "Насаф" ва "Локомотив" жамоаларига мағлуб бўлган Кападзе шогирдлари, учинчи турда сафарда "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этишди, якуний ҳисоб 2:2. Сўнги учрашувда эса Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини Одиловнинг сўнги дақиқадаги голи эвазига таслим этилди.

Максим Шацких бошчилигидаги "шерлар" шу кунга қадар Суперлига доирасида бешта учрашувда қатнашди. Дастлабки турда "Сурхон" йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинги баҳсда "Насаф" билан муроса кўчаси танланди. Учинчи ва тўртинчи турларда амалдаги чемпион мағлубиятга учради. Дастлаб "Локомотив" йирик 3:0 ҳисобида рақибига "тарсаки" туширган бўлса, кейин "Сўғдиёна" ҳам сафарда "Пахтакор"ни 2:3 ҳисобида мағлуб этди. Ўтган турда эса, Шацких шогирдлари Бекободнинг "Металлург" жамоасини 4:3 ҳисобида таслим этди.


Муаллиф тахмини

Икки жамоанинг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Осиё кубогидан қайтган Кападзе жамоасининг ҳолати қандай эканлиги билмаймиз. "Пахтакор"да эса жароҳатлар кўп ва жамоага стабиллик етишмаяпти. Ёшларга имконият бериш йўлини танлаган икки жамоанинг тўқнашувида имкониятлар тенг. Учрашувда дуранг натижаси қайд этилса керак.


Олимпик" - "ПАХТАКОР"

Суперлига, 7-тур

"Жар" стадиони, 19:00

Олимпик — Пахтакор

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Фарход Усмонов, Зуфар Элибоев

Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев

ВАР: Акмал Раҳимов

АВАР: Eдита Миробидова

Назоратчи: Мўминжон Мажидов

Комиссар: Қудрат Мадраимов


Абдулвосит Бектемиров таййёрлади


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика